“Рома” футболчиси Стефан Эль-Шаарави устози Жозе Моуриньо ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
“Моуриньо қўл остида ишлаш осон, у доимо мотивация бериб, футболчиларда қўшимча куч топишга ёрдам беради. У нафақат футболчилар билан, балки клубдаги ҳамма билан ҳам яхши тил топишади. Бу айнан биз хоҳлаган мураббий. У жамоани қандай бошлашни билади. Умид қиламанки, бу ерда иложи борича узоқроқ қолади”, - дея футболчининг сўзларини келтиради “Football Italia” нашри.