Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Легионерларимиз. Шомуродов собиқ жамоасига қарши, Яхшибоевни эса “Реал”га қарши учрашув олдидан муҳим ўйин кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Терма жамоалар ўртасидаги халқаро танаффус якунига етди. Дам олиш кунлари яна клуб даражасидаги мусобақалар бошланади. “Stadion.uz” нашри ушбу ҳафтада Европа ва Осиё майдонларида тўп сурадиган легионер футболчиларимиз жамоаларининг навбатдаги тур учрашувлари ҳақида маълумот беради.

 

Жасур Яхшибоев

Молдова чемпионатида ижара асосида тўп тепадиган Жасур учун мавсум бир текисда кетмаяпти. Чемпионлар лигаси доирасидаги “Реал”га қарши ўйинда жароҳат олган Яхшибоев секин-аста яна ўз ўйинини тиклаб бормоқда. “Шериф” айни пайтда чемпионат турнир жадвалида 34 очко тўплаб, 2-ўринда кетмоқда. Бироқ, Тирасполликлар 1-поғонадаги “Петрокуб”дан 3 та ўйин кам ўтказган.  Яхшибоев ички чемпионат доирасида 6 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол уришни уддалаган. Бугун “Шериф” Молдова чемпионати 18-тур доирасида сафарда “Флорешт” жамоасига қарши майдонга тушади. Шунингдек, 25 ноябрь куни Яхшибоев ва унинг жамоасинияна бир муҳим учрашув кутмоқда. Бу Чемпионлар лигаси доирасидаги Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши учрашув. Биз эса ҳар иккала ўйинда Жасурдан гол кутиб қоламиз.


Элдор Шомуродов

Терма жамоамиз таркибидаги энг машҳур футболчи Элдор Шомуродов тўп тепадиган “Рома” Италия А сериясининг навбатдаги турида “Женоа”майдонига сафар қилади. Ушбу баҳс терма жамоамиз аъзоси учун ўзига хос учрашув бўлади. Сабаби, Элдор ўтган мавсумда айнан “Женоа” сафида ўйнаган ва ушбу жамоадан “Рома” таркибига ижара асосида қўшилган. Шомуродовнинг “бўрилар” таркибидаги ишлари унчалик яхши эмас. Чунки, клубнинг португалиялик бош мураббийи Жозе Моуриньо Элдорга унчалик ишонч билдирмаяпти. Аммо, ўтган турдаги “Венеция”га қарши кечган ўйинни (2:3) асосий таркибда бошлаган легионеримиз ўз ҳисобига 1 гол ва 1 асистни ёздириб қўйди. Эҳтимол, Шома ушбу натижалари орқали Жозе ишончини оқлаган бўлиши мумкин ва “гриффонлар”га қарши ўйинда ҳам бошланғич таркибда тушар?! Учрашув 21 ноябрдан, 22 ноябрга ўтар кечаси Генуядаги “Луижжи Феррарис” стадионида бўлиб ўтади.

Жалолиддин Машарипов

Саудия Арабистони чемпионатида тўп тепадиган Жалолиддин Машариповнинг ҳам ишлари анча яхши. Легионер футболчимиз тўп тепадиган “Ан-Наср”  ўз майдонида Саудия Арабистон Премьер-лигаси 12-туридан ўрин олган учрашувда “Ал-Раед”ни қабул қилади. Машарипов саудияликлар асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Ҳужумчимиз ҳозиргача Риёд клуби таркибида 8 та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига иккита асистни ёздириб қўйган. “Ан-Наср” эса чемпионат турнир жадвалида 13 очко билан 9-ўринни банд этган. Аммо, уларнинг ҳисобида иккита заҳира учрашуви бор. Умуман олганда, “Ан-Наср” – “Ал-Раед” баҳсида устунлик Машарипов жамоаси тарафида. Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнг 5 ўйиннинг 4 мартасида “Наср” ғалаба қозонган бўлса, 1 баҳсда рақининг қўли баланд келган. Ушбу ўйин эртага Тошкент вақти билан 21:40да бошланади.

Отабек Шукуров

  

Отабек Шукуров тўп тепадиган “Ал-Шаржа” бу турда меҳмонда ўйнайди. Улар БАА Биричи дивизиони 10-тур доирасида сафарда “Хаур-Факкан” майдонига сафар уюштиради. Шаржа клубининг чемпионатдаги ишлари яхши эмас. Улар 9-турдан сўнг, 13 очко биллан турнир жадвалининг 8-поғонасидан жой олган. Отабек мусобақанинг жорий мавсуми доирасида 9 та учрашуда майдонга тушган. Эртанги баҳс Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Игор Сергеев

Айни пайтда қўшниларимиз учун футбол мусобақалари деярли якунланган. Сергеев эса “Тобол” билан Қозоғистон чемпионига айланди. Фақатгина, Қозоғистон кубоги ярим финал жавоб учрашувлари ва финал баҳси қолган. Костаной клубини эса кубок учрашуви кутиб турибди. Улар дастлабки Учрашувда йирик 5:2 ҳисобида мағлуб бўлишган. Иккинчи ўйин эса 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.

 

Азиз Ғаниев

Яқинда жароҳатдан тузалган Азизжон яна аввалги даражасини тиклаб бормоқда. Терма жамоамиз аъзоси тўп сурадиган БААнинг “Ал-Аҳли” жамоаси навбатдаги тур доирасидаги учрашувни сафарда ўтказади. Дубай дербиси мақомида ўтадиган учрашувла “Ан-Наср”ни мағлуб этишга ҳаракат қилиб кўради. Айни пайтда “Ал-Аҳли” БАА чемпионати турнир жадвалида 16 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни банд этган.

 

Бобир Абдиҳолиқов, Шаҳзод Убайдуллаев, Донииёр Абдуманнопов



Бирданига 3 нафар футболчимиз тўп тепадиган “Энергетик БГУ” жамоаси якунланаётган мавсумда ўз ўйинини кўрсата олмаяпти. Борисовликлар айни пайтда Беларус чемпионати турнир жадвалида  30 очко билан 12-ўринни банд этган. “Андижон” сафидан ўтган Дониёр БГУ сафида ҳалигача ўз ўрнини топа олмаган. У шу пайтгача бир марта майдонга тушган. Шунингдек, Бобур Абдиҳолиқов 12 учрашувда майдонга тушган ва 1 гол урган. “Металлург” клуби собиқ футболчиси Шаҳзод Убайдуллаев “Энергетик БГУ” сафида  9 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол ва 2 голли узатмани амалга оширган. Борисов клуби навбатдаги турни ўз майдонида “Славан” жамоасига қарши ўтказади. Ўйин бугун Тошкент вақти билан 15:00да бошланади.

Остон Ўрунов

“Спартак” сафидаги омадсиз учрашувлардан сўнг, яна “Уфа”га қайтган Остон яна ўз ўйинини намойиш этишни бошлади. Остон “Уфа” сафида Россия Премьер лигаси доирасида 6 учрашувда майдонга тушди. Шунингдек, Халқаро учрашувлар пайтида ўтказилган ЦСКАга қарши ўртоқлик учрашувида ўз  ҳисобига гол ёзиб қўйишни ҳам уддалади. “Уфа” айни пайтда РПЛ турнир жадвалида  12-ўринда кетмоқда. Клуб 14 учрашувда, 14 очко қўлга киритишган. Остон ва унинг жамоаси эртага 15 тур доирасида сафарда “Ростов”га қарши ўйин ўтказади. Учрашув 21 ноябрь куни “Ростаов арена” стадионида Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

 
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 10:24, 20.11.2021.
Ўқилди: 3851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.