Сўнгги дақиқаларда Эроннинг «Истиқлол» клубига имкониятни бой берган Қатарнинг «Ар-Райян» клуби бош мураббийи Диего Агирренинг сўзларига кўра, мағлубият учун барча жавобгар. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.
ОЧЛ «А» гуруҳи 1-тури доирасида бўлиб ўтган «Ар-Райян» – «Истиқлол» учрашуви 1:0 ҳисобида теҳронликлар фойдасига ҳал бўлди. Ўйиндаги ягона 90-дақиқада «Истиқлол» футболчиси Жеркович томонидан киритилди.
Ўзбекистон вице-чемпиони «Насаф» ва БАА чемпиони «Ал-Жазира» ўртасидаги гуруҳнинг иккинчи учрашувида амирлик футболчилари, сафарда тўп сурганликларига қарамай, 4:2 ҳисобида иродали ғалабага эришишган.
«Ушбу мағлубиятда ҳамма жавобгар. Ўтказиб юборилган гол учун мен биргина дарвозабонни айблай олмайман. Бунинг учун ҳам ким, ҳатто мураббий сифатида мен ҳам жавоб беришим керак», деди «Райян» устози.
«Биз ушбу ўйинда мағлубиятга учраймиз, деб ўйламагандим. «Истиқлол»га қарши ўйинда ғалаба қозона олишимиз ёки дурангга эришишимиз мумкинлигини ҳис қилгандим, аммо биз имкониятни бой бердик», деди Агирре.
«Биз ўйинни яхши бошлаган эдик, бироқ, ўйиннинг сўнгги қисмида диққатимизни тўплай олмаганимиз сабаб, имкониятлардан фойдалана олмадик», дея қўшимча қилди Қатарнинг «Ар-Райян» клуби бош мураббийи Диего Агирре.
Гуруҳ босқичи 2-турида «Ар-Райян» БААнинг «Ал-Жазира» клуби меҳмони бўлади. «Истиқлол» эса ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилади. 2-тур учрашувлари 20 март куни бўлиб ўтади.