Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзбекистон чемпиони, ганалик легионер Фусеина Мумуни билан суҳбат

Баҳо:
+ | -

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Олий лигасида мавсум ниҳоясига етди. Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси 22 учрашувнинг 19 тасида ғалаба, биттасида дуранг ва иккита мағлубият билан 58 очко тўплаган ҳолда муддатидан бир тур олдин чемпионликни қўлга киритди. Рақиблар дарвозасига урган голлари юзтадан ошди (106-16), жамоанинг моҳир ҳужумчиси Диёра Хабибуллаева 32та голи билан чемпионат тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Жамоанинг ютуқларида таркибга жалб этилган легионерларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Айниқса, ганалик Фусеина Мумуни мураббийлари ва жамоадош дугоналари меҳрини қозонди, мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди. Мумунининг чемпионат давомида урган голлари Диёрадан бор-йўғи биттага кам бўлди. 22 та учрашувнинг биттасида “хет-трик” қайд этган бўлсада, иккита ўйинда рақиблар дарвозасини беш мартадан ишғол этиб, тўпурарлик қобилиятини намойиш этди. “Бунёдкор” ва “Сўғдиёна” жамоаларининг Ўзбекистон кубоги финали учрашуви олдидан Фусеина Мумунини суҳбатга тортдик.

- Мумуни, аввало ўзингизни таништирсангиз.

- Африканинг Гана давлати Шимолий ҳудудида туғилганман. Оилада уч нафар акам ва бир синглим истиқомат қиламиз. Отамиз шифокор, онамиз уй бекаси.  

- Тўп тепишни неча ёшдан бошлагансиз, футбол мактабларига қатнаганмисиз?

- Етти ёшимдан футболга меҳр қўйдим. Америкалик кичик Ллойд Полите ва бразилиялик Марта Виера да Сильвага ҳавасим келди, уларга ўхшашни орзу қилдим. Шу мақсадда Ганадаги “Орзулар сари” дея номланган футбол академиясига қатнай бошладим. Тўп билан ҳаракатларимни кўрган жамоадошларим менга Диди Драмани лақабини беришган.

- Профессионал футболга кириб келишингиз қандай кечган?

- Болалар футбол академиясидан “Манчестер Сити” профессионал клуби академиясига таклиф этишди. 2016 йил, яъни 15 ёшимгача шу клуб шарафини ҳимоя қилдим. Икки йил мобайнида “Пеари Пиа” клуби аъзоси бўлдим. Кейин Иорданиянинг “Амман” клубига таклиф этишди ва бу ерда ҳам икки йил тўп сурдим. Иордания чемпионатида жамоамиз кумуш медални қўлга киритди, мен тўпурарлар баҳсида иккинчи бўлдим. 2021 йилги мавсумни, кўриб турганингиздек, Ўзбекистонда – “Сўғдиёна” жамоасида ўтказяпман.

- Маълумотларга кўра сиз Гана мамлакатининг аёллар футболи бўйича турли  термаларида фаолият юритгансиз.

- Ҳудди шундай. “Манчестер Сити”далигимда клубимиз билан ўсмирлар терма жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Шу ўйиндаги хатти-ҳаракатларим эвазига аёллар футболи бўйича мамлакат ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Эванс Огюстин Адоти эътиборига тушдим. 2016 йили Коста Рикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоа рўйхатида 21-бўлиб аъзоликка қабул қилиндим. Энг ёш футболчи сифатида рекорд ўрнатдим. Кейинчалик 18 ва 20 ёшлилар ўртасидаги Иордания ва Уругвай мамлакатларида ўтказилган жаҳон чемпионатларида ҳам қатнашганман, голлар урганман.

-  Ўзбекистонга сафарингиз қандай   амалга ошган?

- Юртингизга келишимнинг сабаби – орзуларимнинг амалга ошаётган бир қисми. Мақсадим эса кучли чемпионатнинг кучли клубида тажриба алмашиш, етук профессионал футболчи бўлиб шаклланиш ва албатта, ўз мамлакатим термасидан муқим жой олиш. Мени бу ерга бош мураббий Шерали Бобоқуловнинг агентлари таклиф этишди. Обдан танишганимдан сўнг, бу клубда ўз ишининг профессионаллари ишлаётгани, чемпионат қизиқарли ўтиши, унда беш-олтита кучли клублар ягона мақсад сари курашиши ва албатта, Жиззахдаги шароитлар кўнгилдагидек эканлигидан хабар топдим. Шартнома шартлари ҳам қониқтирди.      

- Чемпионлик билан табриклайман. Олдинда Кубок финали. “Дубль” қайд этишга ишонасизми?

- Табрик учун раҳмат. “Сўғдиёна” бу мавсумда нималарга қодир эканлигини исботлай олдик. Насиб қилса, Кубокни ҳам Жиззахга олиб кетамиз, клубимиз муассиси – вилоят ҳокимияти ва унинг ҳокимини, бош ҳомийларимиз “Silver leafe” ҳамда “John Deere” компанияларининг бизга бўлган ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

- Юртимиз борасидаги энг ёрқин таассуротларингиз.

- Биринчидан, ўз истеъдодимни бутун дунёга танитишнинг энг маъқул йўли шу эди ва бунинг учун барча шароитларни яратиб берилгани, иккинчидан эса мени ўз сингиллари қаторида қабул қилганлари, меҳр кўрсатганлари бўлди. Ош, Жиззах сомсаси, жуда кўпчиликка дастурхон ёзиб тўй қилишлари... бутунлай бошқача олам.

- Фаолиятингизни Ўзбекистонда давом эттирасизми? Келгуси режаларингиз қандай?

- Айни пайтда бор эътибор Кубок финалига қаратилган. Кейинги тақдирим айнан шу ўйиндан кейин маълум бўлади. Чунки клуб билан имзоланган бир йиллик шартномам муддати тугайди. Учрашувдан бир-икки кун ўтиб юртимга қайтаман. Мени хурсанд қилгани Ўзбекистонда “Сўғдиёна”дан бошқа жамоалардан ҳам таклифлар тушгани бўлди. Агар “Сўғдиёна”  клуб раҳбарлари менга яна ишонч билдиришса, таклиф этишса, албатта  яна Жиззахга қайтаман.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:30, 22.11.2021.
Ўқилди: 3133 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.