Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

ЖЧ-2014 IV саралаш босқичи қуръасида Ўзбекистон 3-саватда

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол уюшмаси ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. 9 март куни ФИФА ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичига йўл олган Осиёнинг 10та мамлакати иштирокида тўртинчи босқичга қуръа ташлаш маросимини ўтказади. Унда 7 март куни эълон қилинган ФИФА рейтингига асосланиб сават ҳосил қилинади. 

Регламентга кўра, сўнгги саралаш босқичига етиб келган 10та жамоа ФИФА рейтинги асосида 5та саватга жойлаштирилади. Битта саватдан жой олган мамлакатлар табиийки бир-бирига рақиб бўлмайди. Шу тариқа 5тадан жамоаси бор 2та гуруҳ ҳосил қилинади.

Қуйида 7 март куни эълон қилинган ФИФА рейтингида Осиё мамлакатлари эгаллаб турган ўринлар билан танишинг: 

Осиё Жаҳон Мамлакат Очко Ўзгариш
1 20 Австралия 868 +2
2 30 Ж. Корея 751 +4
3 33 Япония 740 -3
4 51 Эрон 574 -4
5 67 Ўзбекистон 502 +10
6 68 Хитой 495 +8
7 76 Ироқ 460 +3
8 83 Иордания 420 -1
9 88 Қатар 388 +8
10 88 С. Арабистони 388 +1
11 92 Уммон 381 +3
12 94 Кувайт 368 -3
13 98 Вьетнам 347 +2
14 111 КХДР 299 -5
15 122 БАА 275 +10
16 124 Ливан 270 -10

Демак, 9 март кунги қуръа олдидан Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари 3-саватдан жой олишди. Ҳал қилувчи босқичда улар ўзаро-тўқнаш келишмайди. Мос равишда Австралия ва Жанубий Корея – 1, Япония ва Эрон – 2, Иордания ва Қатар – 4, Уммон ва Ливан – 5-саватларга жойлашишди.

Қуйида ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи тақвими билан танишиб олишингиз мумкин. Унга кўра Ўзбекистон 4-саралаш босқичини 3 июнь куни Тошкентда бошлайди ва 2-сават жамоаларидан бирини қабул қилади. Агар 2-саватдаги мамлакатлардан Эрон Ўзбекистон миллий терма жамоасига рақиб бўлса, 3 июнь куни форслар Тошкентга ташриф буюришади. Борди-ю, бу сафар ҳам Япония тўқнаш келса, кунчиқар юрт термасига қарши ўйин 1-турга тўғри келмайди. Боиси Япония амалдаги Осиё чемпиони сифатида 2013 йилнинг 16-30 июнь кунлари Бразилияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубогида иштирок этади. Бу ҳолат инобатга олиниб, Япония қуръа натижасидан қатъий назар 5-сават жамоаси билан ўрин алмашади. Бундан келиб чиқиб айтиш керакки, Ўзбекистон сўнгги саралаш босқичи Эрон, Уммон ёки Ливан термаларидан бирига қарши Тошкентдаги ўйин билан бошлайди.

ЖЧ-2014. IV саралаш босқичи тақвими

1-тур. 2012 йил 3 июнь
Ўзбекистон/Ироқ - Япония/Эрон
Уммон/Ливан - Иордания/Қатар

2-тур. 2012 йил 8 июнь
Иордания/Қатар - Австралия/Ж.Корея
Уммон/Ливан - Ўзбекистон/Ироқ

3-тур. 2012 йил 12 июнь
Австралия/Ж.Корея - Уммон/Ливан
Япония/Эрон - Иордания/Қатар

4-тур. 2012 йил 11 сентябрь
Ўзбекистон/Ироқ - Австралия/Ж.Корея
Уммон/Ливан - Япония/Эрон

5-тур. 2012 йил 16 октябрь
Япония/Эрон - Австралия/Ж.Корея
Иордания/Қатар - Ўзбекистон/Ироқ

6-тур. 2012 йил 14 ноябрь
Япония/Эрон - Ўзбекистон/Ироқ
Иордания/Қатар - Уммон/Ливан

7-тур. 2013 йил 26 март
Австралия/Ж.Корея - Иордания/Қатар
Ўзбекистон/Ироқ - Уммон/Ливан

8-тур. 2013 йил 4 июнь
Уммон/Ливан - Австралия/Ж.Корея
Иордания/Қатар - Япония/Эрон

9-тур. 2013 йил 11 июнь
Австралия/Ж.Корея - Ўзбекистон/Ироқ
Япония/Эрон - Уммон/Ливан

10-тур. 2013 йил 18 июнь
Австралия/Ж.Корея - Япония/Эрон
Ўзбекистон/Ироқ - Иордания/Қатар

март куни Куала-Лумпурда бўлиб ўтадиган қуръа маросимида Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов мамлакат номидан иштирок этади. Бу йўлда Мақсудов 8 март куни Малайзияга жўнаб кетади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:16, 08.03.2012.
Ўқилди: 15365 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.