Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

“Манчестер Юнайтед” мураббийлигига энг яхши ва муносиб 5 номзод

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” икки кун аввал Оле-Гуннар Сульшер билан хайрлашди. Норвегиялик мутахассиснинг кетиши ҳақидаги баёнотда манкунианликлар бошыарувида ваытинчалик Майкл Керрик жамоа билан ишлашини, клуб раҳбаряти эса “қизил иблислар” 2021/2022 йилги мавсумни якунлайдиган мураббий топишини маълум қилди. биланди. Яъни, “Манчестер Юнайтед” клуби ҳозирда узоқ муддатга мураббий изламоқчи эмаслигини, ёзгача кутишни кейин муносиб устоз тайинлашини маълум қилди. “Stdion.uz” нашри эса “Олд Траффорд” бошқаруви лавозимига асосий номзодларни санаб ўтди. 

Маурисио Почеттино

Сўнгги кунларда “Манчестер Юнайтед” ва Маурисио Почеттино билан боғлиқ миш-мишлар фаол тарзда тарқалмоқда. Аргентиналик мутахассис ҳозир ПСЖда ишлайди, бироқ матбуотда мураббий ёзни кутмасдан, мавсум ўртасида “Олд Траффорд”га ўтишга қарши эмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Почеттинонинг яқин ҳафталарда тайинланишига ишониш қийин. Сабаби, аргентиналик ҳозир ПСЖни тарк этса, унинг обрўсига путур етади. Аммо Маурисионинг ёзда Англияга қайтиши ҳақиқат.

Маурисио Почеттино АПЛда “Саутгемптон” ва “Тоттенхэм” билан ишлаган. Ушбу мураббий қўл остида иккала жамоанинг ҳам ўйинида ўзгариш бўлган.  “Шпорлар” мунтазам равишда кучли 4ликдан жой олишни бошлади ва Чемпионлар лигаси финалига йўл олди. Почеттино “Тоттенхэм” билан ҳеч қачон соврин ютмаган, аммо айтиш керакки, Шимолий Лондондаги мураббийнинг ресурслари чекланган эди. Шундай бўлсада, Даниэль Леви йирик трансферларга пул сарфлашга ўрганмаган ва “шпорлар” учун энг яхши ўйинчиларни сотиб олиши қийин эди. “Манчестер Юнайтед”да Почеттино кўпроқ имкониятларга эга бўлади ва совринлар ютиш бўйича ўзини кўрстаиш учун имкониятлар бўлади.

“ПСЖ” мураббийи сифатида Маурисио Почеттино мунтазам равишда Лионель Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деб айтади. Қизиқ, Почеттино “Манчестер Юнайтед”га ўтганида Криштиану Роналду билан қандай муносабатда бўлади?

 

Зинедин Зидан

Миш-мишлар узоқ вақтдан бери “Манчестер Юнайтед”ни Зинедин Зидан билан боғлаб келади. Назарий жиҳатдан французни “қизил иблислар” бошқарувига таклиф қилиш Маурисио Почеттинога қараганда осонроқ, чунки у ҳозирда клубсиз. Бироқ, Зинедин Зиданнинг рафиқаси Англияга кўчиб ўтишга қарши эканлиги ҳақида маълумотлар бор. Французнинг ўзи эса дам олишни афзал кўриб, ҳозир ишга қайтишни истамаяпти.

Агар Зидан “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришга рози бўлган тақдирда ҳам, бу ёзда амалга ошиши мумкин. Гап шундаки, “қизил иблислар” босслари французни кўндира оладими? Миш-мишларга кўра, Зидан Франция терма жамоасини бошқариш имкониятини кутишга қарор қилган. Энг яқин шундай имконият Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин пайдо бўлиши мумкин. Хўш, Зидан бир йилдан ортиқ ишсиз қолишга тайёрми?

Эрик тен Хаг

Эрик тен Хаг – “Манчестер Юнайтед” учун қизиқарли вариант. Голландиялик мутахассис “Аякс” бошқарувида ўзини яхши кўрсатмоқда. “Олд Траффорд”га кўчиб ўтиш тен Хаг учун олдинга ташланган қадам бўларди, лекин бу кўчиш ҳам катта эътимол билан ёзда содир бўлади. Мавсум ўртасида Хаг инқирозга учраган “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилишни истамаса керак. “Аякс”да Эрикнинг мавсуми яхши ўтмоқда - амстердамлик футболчилар ҳаттоки Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритишди. “Аякс”дан манкунианликлар лагерига кўчиб ўтгандан сўнг иқтидори сўна бошлаган Донни ван де Бек, шубҳасиз, тен Хагнинг “Манчестер Юнайтед”га келишидан хурсанд бўларди.

Лоран Блан

Яқинда “Манчестер Юнайтед” Қатарнинг “Ал-Райян” жамоасида фаолият юритаётган Лоран Бланни вақтинча бошқарувга тайинлаши ҳақидақарор қабул қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу вариант қанчалик реал эканлигини айтиш қийин. Блан “Манчестер Юнайтед”га бор-йўғи олти ой ишлаши мумкинми? Ўз вақтида “қизил иблислар”да ўйнаган французнинг узоқ истиқболига келсак, саволлар туғилади. Блан одатда топ-мураббий ҳисобланмайди, гарчи у нафақат ПСЖ, балки нисбатан камтарона “Бордо” билан ҳам Франция чемпионига айланган бўлса ҳам.

Йоахим Лёв

“Манчестер Юнайтед”нинг бошқарувига келиши мумкин бўлган яна бир вариант бу – Ёоахим Лёв. Евро-2020 якунига етганидан сўнг Германия терма жамоаси мураббийлик курсисини тарк этган Йоахим ҳам МЮ бошқарувига келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Аммо, у “қизил иблислар” таркибида ўйнаб кета оладими? Ахир, Лёв деярли 20 йилдан бери клуб миқёсида ишламади! 2004 йилдан 2021 йилгача у Германия терма жамоасида аввалига ёрдамчи, кейин эса бош мураббий бўлиб ишлаган. Немисни “Юнайтед”га тайинлаш таваккал бўлади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:42, 23.11.2021.
Ўқилди: 8988 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.