"Наполи" ҳамда Нигерия терма жамоалари ҳужумчиси Виктор Осимхен Африка Миллатлар кубоги мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин. Бунга уни "Интер" билан кечган баҳсдаги юзидан олган жиддий жароҳати сабаб бўлган.
"Наполи" клуби ўз футболчиси ҳолати бўйича қуйидагича баёнот беради: "Сешанба куни эрталаб, Виктор Осимхен юз ҳамда кўз косаси суягидан операция қилинди. Жарроҳлик амалиётида бурама мих ва махсус металлардан фойдаланилди. Футболчи ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда. У кейинги уч ой ичида сафга қайтиши кутилмоқда".
Маълумот учун 22 ёшли ҳужумчи бу мавсумда жамоаси учун 10та голга муаллифлик қилган. Унинг клуби ҳозирда Италия чемпионлиги учун энг жиддий даъвогар саналади.