Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэнани шантаж қилиш бўйича суд қарорига изоҳ берди ва бу «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземани терма жамоага чақириш имкониятига таъсир қилмаслигига ишонтирди.
Эслатиб ўтамиз, суд Бенземани айбдор деб топиб, уни шартли равишда бир йил қамоқ ва 75 минг евро миқдорида жаримага тортган эди.
"Ҳеч нарса ўзгармади. Вазият ачинарли бўлсада, у ўз сафига қўшилди. У бир неча йилдан бери Франция терма жамоасида ўйнамади.
Мен учун бу жазо ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Уни терма жамоага чақириш мумкин. Унинг ишлаш ҳуқуқи бор. Сиз хато қилишингиз, жазо олишингиз ва ишга қайтишингиз мумкин.
Мен Каримдан мамнунман. У самарали, яхши ўйнайди. Агар Дешам уни чақирса, федерация бунга қарши бўлмайди”, - деди Ле Гре.