Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Питер Хюистра: "Жамоавий ҳаракат ва футболчиларнинг хотиржам ўйинидан ғурурландим"

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи Ўзбекистон Кубоги ярим финалидан кейин беллашув ҳақида фикрларини билдирди.

- Бугун кубокка хос бўлган ҳақиқий шиддатли ўйин бўлди деб айтиш мумкин. Ўйинни яхши бошладик, дастлабки дақиқаларда голли вазиятларни яратдик. Бироқ қизил карточкадан сўнг биргина хатога йўл қўйдик. Шу хатодан "Бунёдкор" фойдаланиб кетди. Ўйиннинг аксарият қисмини жамоамиз назорат қилди, улар устунроқдек кўринишди. Ҳисобни тенглаштирган холда ўйинга қайтдик. Футболчиларимиз яхши ўйнашди. Пенальтилар сериясида ғалаба қозониб омадга эришдик. Жамоамиз аъзоларини ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.

Ўйинни жуда яхши бошладик. Ҳужумдаги футболчиларга эътирозим йўқ. Лекин карточкадан сўнг биз ўзгаришларни амалга оширишимиз зарур эди. Боян Матич яхши ҳаракат қилди, жамоавий ҳаракатларда иштирок этди. Шунингдек, пенальтилар сериясида ҳам зарбани совуққонлик билан йўллаб гол урди. Бу - жуда муҳим жиҳат. Барча футболчилар қийин паллада хотиржам ҳаракат қилгани мени ғурурлантирди.

Футболчиларимиз жисмоний жиҳатдан яхши холатда. "Локомотив" билан сифатли ўйин ўтказдик. 3 кундан сўнг бизга Драган Черан ва Шерзод Аъзамовлар ёрдам бера олишмайди. Улар борасида қарорни кутамиз. Кучли жамоаларга қарши ўйнаш бизга ёқади. Биз олдиндаги ўйинларга тайёрмиз деб айта оламан.

Ушбу ҳакамнинг ўйинларни бошқариш услуби менга ёқади. Яхши ҳакам, бугунги қарорларни VAR тизими орқали чиқарди. Ҳакамлик ҳақида доим тортишиш мумкин. Лекин бугунги ўйин ҳаками такрорий вазиятларни кўриб, кейин хулоса чиқарди, бизда бу борада эътироз йўқ.

Пенальтилар сериясига тайёрлаган режамиз бор эди. Бироқ ўйиннинг охирига келиб танланган футболчилар ўзгариб кетишди. Алмаштиришлар бўлди, 2та қизил карточка олдик. Якуний қарорни ўзим чиқардим. Машғулотлардан кейин қолиб, жарима зарбалари устида ишлайдиган футболчиларни билганим сабабли кетма-кетликда рўйхатни тузиб чиқдим.

Манба: Paxtakor Matbuot xizmati
Киритилди: 22:40, 24.11.2021.
Ўқилди: 1814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.