Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

ПСЖда янги муаммолар. Почеттино, Зидан, Мбаппе...

Баҳо:
+ | -

Кўринишидан, ПСЖ яқин кунларда маълум ўзгаришларни бошдан кечиришлари мумкин. Аввалига футболчилар масаласида, кейин мураббийлар бошқарувида. Афтидан, ҳужумчи Килиан Мбаппе парижликлар сафидан кетишни жуда ҳам истамоқда. Шунингдек, Оле-Гуннар Сульшер “Манчестер Юнайтед” постидан истеъфога чиқарилди. Парижликлар бунга парво ҳам қилмасди, аммо “Олд Траффорд” эгалари аввал “Тоттенхем” билан ишлаган, ҳозир эса Франция пойтахтида юлдузли жамоасини бошқараётган аргентиналик Маурисио Почеттинони яна АПЛга қайтариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум бўлишича: жамоага келганига бир йил ўтмасдан мураббий ПСЖни тарк этиши мумкин.

...Ўтган ёздан бошлаб “Реал” бош мураббийлигидан кетган франциялик мутахассис Зинедин Зидан Испания пойтахтида оила давраси билан муаммосиз ва ташвишларсиз яшаб келмоқда. У мураббийлик курсисига қайтишни режалаштирмаган ва шу вақт ичида унинг телефони иш таклифлари билан бир неча бор жиринглаган. Улардан бири АҚШдан, МЛС клубларидан биридан эди. ВВС нашри хабарига кўра, “галактикос”нинг собиқ устози унга бир зумда рад жавобини берган, чунки бу унинг амбициялари ва мақомига мутлақо тўғри келмайди. ПСЖдан ҳам шундай таклиф тушса бошқа масала! Айтишларича, Зидан катта мамнуният билан жавоб берган бўларди. Шунингдек, Франция терма жамоасининг бош мураббийлик лавозими ҳам Зиданга анча мос вариант. Аммо “уч ранглилар” устози  Дидье Дешам камида 2022 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар жамоадан кетмайди.

“Манчестер Юнайтед” нафақат вақтинчалик мураббий, балки доимий равишда жамоани бошқаришга тайёр мураббий излаётганини ҳеч кимга сир эмас. Зидан “қизил иблислар” учун энг устувор вариант ҳисобланган, аммо... Агар миш-мишлар рост бўлса, мураббийнинг рафиқаси Зидан оиласининг туманли Альбионга кўчишига “запрет” қўйган. Аммо, Парижга эмас! Бу ерда вазият ва унга бўлган муносабат бутунлай бошқача. Қолаверса, нафақат Зидан хоним, балки мураббийнинг ўзи ҳам буни хоҳлайди.

 

ПСЖ Зидан билан дастлабки музокаралар аллақачон ўтказилганини тасдиқламаяпти, аммо уни рад ҳам этгани йўқ. Бу тушунарли, чунки шошқалоқлик қилиб бўлмайди, чунки Почеттинонинг келажагига ҳали аниқлик киритилмаган. МЮ аргентиналик мураббий учун 12 миллион евро товон пули тўлашга тайёр. Бироқ, парижликлар лагерида воқеаларнинг бундай ривожланишини жуда хоҳлашади. Бироқ...
Улар ўтган мавсумни яхши эслашади, германиялик Томас Тухель декабрь ойида ишдан бўшатилган ва баҳорда “Челси” устозига айланиб, Чемпионлар лигаси бош совринини боши узра кўтарган эди. ПСЖ учун бу ҳақиқий муваффақиятсизликка ўхшаб туюларди. Шу сабаб, улар “Парк де Принc”да яна ўша хатони такрорлашни истамаяпти.

Бироқ, ПСЖнинг қатарлик хўжайинлари учун Зидан узоқ вақтдан бери жамоа учун керакли мураббий бўлиб келгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Деярли ҳар сафар парижликлар “Реал Мадрид”да ишлаётган пайтида франциялик мураббийга “оғиз солган”. Аммо ҳар сафар турли сабабларга кўра келишув амалга ошмаган. Ҳатто Почеттино Париж клуби бошқарувида қолиши мумкин бўлса-да, Зинедин Зидан ПСЖ учун яна “нишон”га айланган.

 

Иккинчи муаммо, Франция пойтахтида туғилган 22 ёшли футболчи Килиан Мбаппе “Сантяго Бернабеу” стадиони эгаларишарафини ҳимоя қилишни орзу қилади. Бироқ, у ҳали Мадрид клуби билан ҳеч қандай битимга имзо чекмаган. ПСЖга эса Зидандек мутахассиснинг келиши унга парижликлар фойдасига тўғри йўл танлашда ёрдам бериши мумкин эди. Ҳозирда ПСЖда ўйнаётган Кейлор Навас, Ашраф Ҳакими ва Серхио Рамос каби футболчилар Зиданнингсобиқ шогирди эканлигини ҳам унутмаслик керак.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 15:13, 25.11.2021.
Ўқилди: 9540 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.