Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Аргентиналик афсоналар ёхуд ўнинчи рақам шайдолари

Баҳо:
+ | -

Футбол – гўзал ўйин. Тўп тепиб кўрган одам борки, футболнинг нечоғлик жозибадор эканлигини ўз танасида ҳеч бўлмаса бир маротаба ҳис этиб кўрган. Инсоният ўзининг овунчи учун кўплаб спорт турларини яратди. Уларнинг ичида энг буюги эса футбол эди. Дунёда футболдан бошқа спорт турига мухлислик қилувчилар ҳам кўп. Бироқ футбол оммаси бугунга келиб, миллионлар эмас балки миллардларга етди. Футболни миллардлаб инсонлар қалбидан чуқур жой олиши сабаб эса, биз билган машҳурлардир. Уларнинг аксарият кўпчилиги, ўнинчи рақам остида ҳаракат қилган. Ана шундай ўнинчи рақамли даҳоларнинг бир нечтаси Аргентина томонларда камол топган. Ҳозир сизларни тарихдаги энг яхши ўнинчи рақам эгаларининг аргентиналиклар қисми билан таништирмоқчимиз. Демак, бошладик!

Диего Марадона

Ҳа, бу рўйхатни унинг номи билан бошламаслик мумкин эмас. Буюк Диего Армандо Марадона ўнинчи рақамлиларнинг типик тимсолий вакили ҳисобланади. Унинг кўзга яқинлиги, майдондаги кутилмаган ҳаракатлари ва бой ўйини билан ўлачанади. Йигирманчи аср бир нечта ёрқин юлдузлар қатори унинг ҳам даври эди. Биз футбол деганда Марадона номини ҳам эсдан чиқармаймиз. Чунки бунга йўл йўқ! Футболчи хотирасига атаб, унинг номини «Наполи» клуби стадионига берилиши, буни яхшироқ таъминлаб берди. Қачонки Аргентина термаси, «Барселона», «Наполи» ҳамда «Бока Хуниорс» либосларидаги ўнинчи рақамга кўзимиз тушганида, Марадона хотираси абадий барҳаётлигини англаб етгандек бўламиз.

Ариель Ортега

У тўп билан ҳаракатланиш устаси бўлган. Ортега дарвозабонларни эрмакка алдаб ўтар ва ажойиб ҳаракатлар билан голларини киритар эди. Футболчининг ажойиб фаолиятини биз ҳозирда «Ривер Плейт», «Валенсия», «Сампдория», «Парма» ҳамда «Фенербахче» каби жамоалардаги ўйинлари билан ёдга оламиз. Барча истеъдодларда бўлганидек, Ортега ҳам вақтида ўз ўйинини изчил ва барқарор қилиш учун кўп курашган. Чунки доимий жароҳатлар уни қийнар эди. Шунга қарамай, унинг ўйинларини томоша қилиш ҳозирги замон мухлисига ҳам бир олам завқ бағишлайди.

Пабло Аймар

Кичкина бўлишига қарамасдан, майдондаги топқирлиги ва уни кўра билиши билан танилган креатив футболчилардан бири Аймардир. У 1990 йиллар ҳамда 2000 йилларнинг бошида ўз фаолиятининг ажойиб даврларини бошидан ўтказади. Аймар ҳақиқатдан ҳам юқори даражадаги футболчи эди. Гарчанд жароҳатлар унинг доимий ҳамроҳи бўлиб келган эрсада, у доимо ўз жамоаси учун ҳақиқий мувозанат манбайи бўлиб хизмат қилган. Ҳатто, Лео Месси Паблога болалигидан мухлис саналади. Диего Марадона эса, Аймарнинг ўйинига «кўришга арзигулик саноқлилардан» деб баҳо берган. Шунинг ўзи ҳам, футболчининг нечоғлик юқори поғонада бўлганини кўрсатади.

Хуан Роман Рикельме

«Даҳо» атамасини барча футболчиларга нисбатан ҳам ишлата олмаймиз. Аммо Хуан Роман Рикельме бу номга муносиб бўлган. «Бока Хуниорс», «Барселона» ҳамда «Валенсия» клубларининг собиқ плеймейкери доимо мухлислар эътиборида бўлиб келган. Чунки Рикелменинг ҳаракатлари майдонда муҳим аҳамият касб этар эди. У доимо ўз услубида футбол ўйнаган. Шу сабабдан унинг ўйинини кўриш, мухлисларга завқ улашарди. Гарчи унинг Европадаги фаолияти ёрқин саҳифаларга бой бўлмасада, «Бока Хуниорс» билан ажойиб тарих ёза олган. Рикельме бу жамоада уч марта Либертадорлар кубоги соҳибига айланади.

Лионель Месси

У футбол ичида. У футбол ҳавосидан ҳали-ҳамон нафас олмоқда...
Ҳа, Месси 10 йилдан ортиқ вақт давомида ўз Ватани ҳамда клуби учун ҳақиқий рамзга айланиб улгурган. У «Барселона»да 2008-09 йилги мавсумдан бошлаб то ўтган мавсумга қадар юқори суръатда ҳаракат қила олди. Унинг голлари, голли узатмалари, ажойиб жарима зарбалари ва ўзи, умуман гол яратиш қобилияти инсонни ҳайрон қолдиради. Баъзан мухлислар унинг Ерлик эканига ишонмай ҳам қолишади. Бу бекорга эмас. Чунки у «ўзга сайёралик»да! Лео шу ерда ва тарих яратишда давом этмоқда...

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 21:13, 25.11.2021.
Ўқилди: 2455 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.