Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Наримон Жалолов хотира турнири. “Бунёдкор” фахрийлари чемпион!

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболи ривожига улкан ҳисса қўшган, ҳаётининг сўнгги кунларигача ЎФАда фидойилик билан фаолият олиб борган тажрибали мутахассис Наримон Жалолов хотирасига бағишланган фахрийлар ўртасида турнир ташкил этилди.

Унда 60 ёшга тўлган, турли даврларда ўзбек футболи ривожига катта ҳисса қўшган ўтмишнинг таниқли аъзолари: футболчилар, ҳакамлар ва мураббийлар иштирок этишди. Мусобақада “Бунёдкор", "Жиззах", "Сурхондарё", "Алгоритм" жамоалари ғолиблик учун кураш олиб борди. Жамоалар сафидаги бир қанча таниқли номларни келтириб ўтамиз: “Бунёдкор” таркибида ўтмишда раҳбарлик лавозимларида ишлаган Раҳмиддин Зикриёев ва футболчилар Александр Шапран, Элбек Мусаев, “Жиззах” сафида собиқ ҳакам Комил Қиличев, Сардор Рашидов ҳамда Жасур Ҳасанов каби футболчиларнинг устози Усмон Муҳамедшин тўп тепди. Шунингдек, “Сурхондарё”да Элдор Шомуродовнинг отаси Азамат Шомуродов, вилоят футболининг таниқли фахрийлари Алишер Қурбонов, Виктор Олешников, Сергей Захаренко, “Алгоритм” таркибида Комилжон Йўлчибоев, собиқ мураббий Юрий Госпадарчук, таниқли собиқ футболчи Анвар Бойматов майдонга чиқди.

Ярим финалда “Жиззах”дан устун келган фахрийларимиз финалда “Алгоритм”ни мағлубиятга учратиб, бош совринга эга чиқди. Аҳамиятлиси, фахрийларимиз икки ўйинда рақиб дарвозасига жами 10та гол урди.

Наримон Жалолов хотира турнири
Ярим финал
“Бунёдкор” - “Жиззах” – 5:0
"Сурхондарё" - "Алгоритм" – 1:4

ФИНАЛ
“Бунёдкор" - "Алгоритм" – 5:3

Мусобақа якунлангач тақдирлаш маросими ўтказилди. Бахтиёр Ибрагимов, Ренат Енчалиев, Виктор Олешников, Қаҳрамон Абдумўминов ўз жамоалари сафида энг яхши футболчи деб тан олинди ва махсус совринлар билан тақдирланди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 08:11, 26.11.2021.
Ўқилди: 1005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.