“Арсенал” ҳужумчиси Александр Ляказетт Европа клубларининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
"Goal.com" хабарига кўра, 30 ёшли франциялик футболчининг хизматларига "Атлетико", "Барселона", "Милан" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, барча клублар футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни учун ёзгача кутишни истамоқда.
Жорий мавсумда Ляказетт 10та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 1 голли узатмани амалга оширди.