Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Ҳафта охирида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси. Месси ПСЖни тарк этадими? Мбаппе "Реал"га эмас, АПЛ клубига ўтиши мумкин. Ўзбекситон Кубоги ярим финалида ҳакамлар нотўғри қарор чиқардими

Баҳо:
+ | -1

Ҳафтанинг асосий миш-мишларида Лионель Месси нима учун ПСЖни тарк этмоқчи эканлиги, Мбаппе “Реал”га эмас, аксинча АПЛга  ўтиши ростми? Ўзбексион кубоги ярим финал учрашувларидаги ҳакамлар қарори нотўғрими? Шу каби хабарлар дайжестини “Stadion.uz” нашрининг ҳафта хабарлари рукни орқали хабар топишинги мумкин.

 

Месси ПСЖни тарк этади

Лионель Месси ПСЖ кулини тарк этиши ҳақидаги миш-мишлар куннинг энг “бомба” хабари бўлди. Бунга асосий сабаб сифатида Леонинг парижликлар сафидаги ишончсиз ўйинлари кўрсатилмоқда. Албатта, Мессидан кўп нарса кутилганди. Футболчининг ўзи ҳам ПСЖдаги стартидан кўнгли тўқ эмас. Миш-мишларга кўра, Лионель ёзда клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Аргентиналик футболчи мавсум сўнгида шартномани бузиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор. Қўшимча қилинишича, Месси ва ПСЖ ўртасидаги битимда айнан шунга ўхшаш банд киритилган.

 

 

Мбаппе Премьер-лигага ўтиши мумкин

Килиан Мбаппенинг “Реал”га ўтиши муқаррардек туюлади. Футболчининг ўзи Мадрид грандида ўйнаш истаги ҳақида гапирди ва Мадрид клубиҳам французни қўлга киритиш истаги ҳақида гапиришдан тортинмади. Бироқ, бу ҳафта “Ливерпуль” Мбаппени сотиб олишга умид қилаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Мерсисайдликлар клуби маош бўйича “Реал”нинг молиявий таклифидан кўпроқ беришга ва франциялик ҳужумчига мавсум учун 30 миллион евро маош тўлашга тайёр.

 

Ўзбекистон кубоги ярим финалида ҳакамлар нотўғри қарор чиқардими?

 

Ўзбекистон кубоги ярим финал учрашувлари доирасидаги  АГМК – “Насаф”, “Пахтакор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳсдаги ҳакамлар билан боғлиқ вазиятга баҳо берилди. Унга кўра, Олмалиқдаги АГМК ва “Насаф” учрашувидаги қаршиликлар аъзоси Марко Станоевичнинг майдондан четлатилиши, АГМК томонидан 110-120 дақиқаларда киритилган голларнинг бекор қилиниши ва “Насаф” фойдасига пенальти белгиланиши каби ҳолатлар ҳакамлик қоидаларига мос равишда чиқарилган қарор деб топилди.

Шунингдек, Тошкентдаги “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ўртасида кечган учрашувда “шерлар” футболчилари Драган Черан ва Шерзод Аъзамовнинг қизил карточка олиб четлатилишида ҳам ҳеч қандай шубҳали ҳолатлар ва ҳакамлик ҳатолари эмаслиги таъкидланган.

 

Зидан ПСЖ мураббийига айланади

 

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти “Реал” собиқ устози Зинедин Зидан билан келишувга эришгани айтилмоқда.  “Foot Mercato” нашри хабарига кўра, томонлар кейинги мавсумдан ҳамкорлик қилиш борасида амалда келишиб олган.

Аммо француз мутахассисини хавотирга солаётган яна бир жиҳат ҳал этилмагани малум бўлди. Гап шундаки, Зидан Парижда эркин ҳаракат қилишни ва спорт директори Леонардога бўйсунмасликни хоҳламоқда.

Бугун эса Париж клуби эгасининг укаси Халифа бин Ҳамад Аль-Тани ўзининг “Twitter”даги саҳифасида маълум қилди. 

Ижтимоий тармоқда у келишувга эришилгани ва тез орада клуб бу ҳақда расман эълон қилишини ёзган.

“Зизу, ПСЖга хуш келибсиз”, деб ёзган Аль-Тани.

 

“Манчестер Юнайтед” “Реал” тўпурарини АПЛга олиб келмоқчи

 

Жорий мавсумда “Реал”да муваффақиятли ўйнаб келаётган бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор “Манчестер Юнайтед” қизиқишлари доирасига тушиб қолди. “El Nacional” нашри журналистларининг ёзишича, “қизил иблислар” футболчи учун “қироллик клуби”дагидан кўра қулайроқ шартнома таклиф қилмоқчи. 

Бироқ мадридликлар шартномаси яна 2,5 йилга мўлжалланган футболчини қўйиб юборишни истамаса керак. Бундан ташқари, испанлар келишувни узайтиришга ва унда аввалроқ хабар қилинганидек, товон пулига бир миллиард евро миқдоридаги бандни белгилашга тайёр.

Ла Лиганинг жорий мавсумида 21 ёшли ҳужумчи 13 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

 

 

 Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

 

Киритилди: 18:21, 26.11.2021.
Ўқилди: 12567 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.