Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Ўзбек боксида ҳакамлик йўналишида янги тизим ишга туширилмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Сўнгги пайтларда юртимизда бокс ҳакамлари фаолиятини янада ривожлантиришга эҳтиёж туғилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти юртимиздаги бокс ҳакамлари малакасини ошириш, ушбу йўналишда янгиликларни татбиқ этиш борасида амалий ишларни бошлаб юборган.

Бугун шу мақсадда бокс ҳакамлари иштирокида онлайн йиғилиш ташкил этилди.

Йўлга қўйилган лойиҳа ҳақида AIBA мусобақалар ўтказиш қўмитаси, ASBC мусобақалар ўтказиш комиссияси аъзоси Шоҳид Тиллабоев томонидан тушунтириб берилди.

Ушбу йўлга қўйилаётган тизимдан мақсад, бокс ҳакамларида малакани ошириш, ҳакамликда адолат, шаффофлик масалаларини кучайтиришдан иборат.

Ҳакамлик масаласидаги муаммолар ўз навбатида селекция ишларига ҳам таъсир қилаётгани, бунинг оқибатида иқтидорлар кўзга кўринмай қолиб кетаётганлиги таъкидланди.

Режага кўра, 4-7 декабрь кунлари Буюк Британия ва Украинадан AIBAнинг тажрибали инструкторлари ўзбекистонлик ҳакамлар учун семинар ўтади ва янги тизимнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништиради. Семинарда қатнашган тингловчилар AIBAнинг тажрибали инструкторларига имтиҳон топширишади. Бу орқали ҳакамларимиз малакасини ошириш ва халқаро ареналарда ўзбекистонлик ҳакамларнинг сонини кўпайтириш мақсад қилинган.

Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамликда ўзини синаб кўрмоқчи бўлган ҳамюртларимиз учун танлов эълон қилганди. Айни пайтда ҳакамликка талабгорларни рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда. Мазкур танлов ҳам юртимизда ҳакамлик корпусини ривожлантиришнинг муҳим бўлган қисмларидан бири ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 20:26, 26.11.2021.
Ўқилди: 1427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик