Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Айни вақтдаги топ мураббийлар рўйхати. Ундан кимлар жой олган?!

Баҳо:
+ | -

Ҳозир Еврофутбол кун сайин юқори суръатларда ривожланиб бормоқда. Тактик схемалар, машғулот жараёнлари, ўйин услублари ва ҳоказо нарсалар янгича кўриниш касб этмоқда. Жамоалар ўртасидаги рақобат кучайгандан кучаймоқда. Яъни мутахассислар гапи билан айтганда, ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олмоқда. Бу орада мураббийлар ҳам тинч ўтиришгани йўқ. Улар ҳам тинмай изланишмоқда, ғалаба томон ҳаракатланишмоқда ва шу орқали янги ғоялар яратилмоқда. Ҳозит Stadion.uz миллионлар ўйинининг жуда муҳим қисми саналадиган мураббийлар ҳақида тўхталиб ўтишга қарор қилди. Демак, энг кучли мураббийлар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

5. Томас Тухель

“Челси“ бош мураббийи ўтган мавсумдаги муваффақиятдан сўнг катта шов-шувларга сабабчи бўлди. Қисқа муддат ичида янги жамоа билан Чемпионлар Лигасини қўлга киритди. Ваҳоланки, “Аристократлар“ таркибида жамоага янги қўшилганлар кўп эди. Тўғри, жамоа Лемпард остида ҳам ёмон ўйин кўрсатмасди. Шунчаки, натижалар кутилганидек бўлмаганидан кейин раҳбарият Френкка чиқиш эшикларини кўрсатишга мажбур бўлди. Тухел келгач, клуб ўйини янада жозибали ва кучлироқ кўрина бошлади. Майдонда футболчилар тартиб билан ҳаракатланишар, ҳамма ўз ишини ортиғи билан адо этарди. Ўтган мавсум якунланганда, кўпчилик янги мавсумда “Челси“дан катта натижалар кутмади. Шунчаки тасодифий натижалар дея ҳисоблашди. Аммо ҳақиқий мутахассислар билишгандики, бу клуб немис мураббийи билан барча турнирларда ғолиб бўлиш қудратига эга. Ҳозир АПЛ жадвалига қарасак, Роман Абрамович жамоаси биринчи ўринда турибди. ЕЧЛда ҳам клуб атиги 1та гол ўтказиб юборган ҳолда, плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал этди. Хуллас, бу кўрсаткичларнинг барида жаноб Тухельнинг хизматлари беқиёс. Шубҳасиз, у айни пайтда сайёрамиздаги энг кучли бош мураббийлар сафидан жой олишга қодир.

4. Ханс-Дитер Флик

Айни пайтда Германия терма жамоаси мураббийи бўлиб турган Флик “Бавария“ билан нималар қилиб ташлаганини футбол мухлислари унутишмаган бўлса керак. “Олтин требл“, жамоавий рекордлар, унинг кетидан шахсий рекордлар қўлга киритилди ва ҳатто унинг шогирдлари ҳам индивидуал совринларни қалаштириб ташлади. Қисқа муддат ичида Ханс ютиши мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди. Мюнхенликлар нафақат кўрсаткичлар билан, балки жамоавий ўйини билан ҳам тенгсиз эканини исботлай олди. Кучли прессинг, ўта ҳужумкор футбол орқали “немис машинаси“ юқори чўққиларни забт этди. Бунда Фликнинг хизматлари беқиёс.

Шунингдек, унинг терма жамоа билан қайд этаётган натижаларига ҳар бир мураббий ҳавас қилса арзийди. 7 ўйинда 100 фоизлик натижа. Тўплар нисбати – 31:2. Агар немислар 56 ёшли коуч билан шу кетишда давом этадиган бўлса, Қатардаги мундиалда Германиянинг чемпион бўлиши ажабланарли ҳол бўлмаса керак.

3. Зинедин Зидан

Ҳозирда ишсиз бўлиб турган “ЗиЗу“ рўйхатимизнинг қоқ ўртасидан жой олди. Футболчилик фаолияти давомида кўплаб мухлислар олқишига сазовор бўлган француз мураббийликда ҳам таҳсинга сазовор ишлар қила олди. Унинг “Реал Мадрид“ билан кетма-кет 3 марта ЧЛни қўлга киритганидек натижа яқин 50 йил ичида қайта такрорланмаса керак. Наздимизда, айнан Зидан туфайли футболда “эталон футбол“ атамаси пайдо бўлгандек. “Қироллик клуби“ у билан деярли мукаммал ўйин кўрсатарди. Гол уриш дейсизми, қуруқ ўйин ўтказиш дейсизми, ҳаммасида “қаймоқранглилар“ Топ-5 чемпионатда юқори ўринларни банд этиб туришарди. Қайд этиш жоиз, Зинединнинг юлдузлар билан ажойиб тарзда “тил топишиб“ кета олиши мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилади. Роналду, Рамос, Бэйл сингари ўз “мен“ига эга футболчиларни битта жамоада “бир ёқадан бош чиқариб“ ҳаракатланишини айрим мураббийлар фақат орзу қилса керак.

2. Хосеп Гвардиола

Тики-така устаси, тўп назоратини ўта хуш кўрувчи ва перфекционист Гвардиола жанобларининг етук мураббийлар қаторида бўлмаслиги ҳар қанақасига адолатсизлик бўларди. У орқали футболда мухлислар услубларнинг фарқли томонлари ҳақида маълумотга эга бўлишди (муаллиф шахсий фикри). Пеп чиройли футболни билмасди. Унинг учун жозибали футбол – ўзи яратган, тарғиб қилган футбол. Балки испаннинг услуби жозибали кўринмас, бироқ шу ўйини орқали у бутун дунёда ном қозона олди. Айниқса, унинг қўл остидаги “Барселона“ клуби қудратли жамоага айланганди. Ўша пайтда худди Флик “Бавария“си сингари каталон жамоаси ҳам барча совринларга эга чиқишга муваффақ бўлганди. Ҳозир ҳар бир “Барса“ мухлиси ўша дамларни кўзда ёш билан эсласа ажаб эмас.

Айни пайтда, Пеп “туманли альбион“да дунё футболини забт этиш билан овора. Бир неча бор Англия футболи тор-мор келтирилди. Энди унинг олдида ЕЧЛ мусобақаси турибди. “Манчестер Сити“ ҳали умуман бу совринни қўлга киритмаган. Гвардиола ҳам анчадан бери “шалпангқулоқ“ни боши узра баланд кўтаргани йўқ. Балки бу мавсум уларнинг орзулари амалга ошар!? Буни эса вақт кўрсатади.

1. Юрген Клопп

Шижоатли ва серғайрат Клоппнинг машаққатли меҳнатини эътироф этмаса бўлмайди. Дастлаб Дортмундни, энди эса Ливерпульни “ёндираётган“ ушбу мутахассис мураббийликда оғир йўлни босиб ўтганини кўпчилик яхши билади. У бу даражага етгунга қадар бир неча марта ютқазди, финалларда енгилди. Клопп жамоалари ҳар сафар сўнгги сонияларгача курашиб, якунда барибир мағлуб бўларди. Бироқ ҳозир вазият ўзгарган. Энди унинг жамоаси ҳам ғолиб бўлиш таъмини тотиб кўрди. Энди Юрген ҳам чемпионлик қанақа бўлишини янада яхши ҳис эта бошлади. “Ливерпуль“да биринчи бўлиб Европани забт этди, нариги мавсумда эса АПЛда ҳам энг юқори ўринни қўлга киритди. Юрген Клоппни замонамизнинг энг кучли мураббийи десак, биз томонга танқидлар учраши табиий. Аммо сайёрамизнинг 2 энг зўр мураббийидан бири дея бемалол айта оламиз. Зеро, унинг мураббийликдаги фаолияти бундай юқори даражага ҳар томонлама муносиб бўла олади.

Жаҳон футболида мураббийларнинг ўрни юқори эканлиги ҳаммага маълум. Жамоа муваффақиятида уларнинг хизматлари яққол сезилиб туради. Чунки улар худди пойгадаги машина ҳайдовчиси каби вазифада бўладилар. Машинанинг ҳаммадан тез юриши учун нима керак эрса, ҳайдовчи шуни билиши лозим. Машинага қайси шина қулай, қандай мотор фойдалироқ ва қандай жиҳозлар уни энг юқори тезликка чиқариб бера олади сингари саволларга руль эгаси жавоб топиши керак. Яъни уларнинг иши ўта маъсулиятли, шу билан бирга жуда мураккаб. Худди мураббийлардек.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:14, 26.11.2021.
Ўқилди: 6874 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.