Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Фернанду Сантуш: “Мен Португалия жаҳон чемпионатида иштирок этишига аминман“

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш ЖЧ-2022 плей-оффига қура ташлаш натижалари ҳақида фикр билдирди. Ярим финалда португаллар Туркияга қарши баҳс олиб боради.

«Биз Туркия билан ўйинга бор эътиборимизни қаратишимиз шарт ва бу ўйинда ғалаба қозонишдан бошқа нарсани ўйламаслигимиз керак. Бу финалга чиқиш ва ғалаба қозониш учун муҳим ўйин.

Биз умидсизликка тушмаймиз, чунки бизда уй учрашувини ўтказиш имконияти бор, лекин бунинг учун Туркияни мағлуб этишимиз керак.

Энди март ойида юқори даражадаги футбол кўрсатиш учун яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Туркияда жуда яхши футболчилар бор. Баъзида уларнинг жамоаси яхши ишлайди, баъзида эса йўқ. Бу ҳар доим қийинчилик туғдирадиган жамоа. Аммо мен жаҳон чемпионатида иштирок этишимизга аминман», - дея Сантуш сўзларидан иқтибос келтиради УEФА сайти.

Киритилди: 06:52, 27.11.2021.
Ўқилди: 2854 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.