Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин ЖЧ-2022 плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўйича журналистларнинг саволларига жавоб берди.
- Балки қоғозда Италия ва Португалия мураккаброқ кўринар, - дея иқтибос келтиради Карпин “Спорт-Экспресс“га.
Шунга қарамай, Карпин Полша термасини муваффақиятли қуръа натижаси, деб ҳисобламайди ва рақиб савиясини Хорватия термаси билан солиштиради.
Валерий Карпин плей-оффга тайёргарлик кўриш борасидаги режалари билан ҳам ўртоқлашди. Идеал ҳолда, мураббий италияликлар билан ўртоқлик ўйини ўтказишни хоҳлайди, шунингдек, январь-февраль ойларида терма жамоа таркибини кўриб чиқишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Россия Полшага, Швеция эса Чехияга қарши баҳс олиб боради. Ярим финал ғолиблари Қатар йўлланмаси учун кураш олиб боради.