Кириш Регистрация
23/01 20:00 Вьетнам 2-2 Жанубий Корея
24/01 00:45 Интер 6-2 Пиза
24/01 01:00 Леванте 3-2 Эльче
24/01 17:30 Вест Хэм - Сандерленд
24/01 18:00 Райо Вальекано - Осасуна
24/01 19:00 Комо - Торино
24/01 20:00 Хитой - Япония
24/01 20:00 Бёрнли - Тоттенхэм
24/01 20:00 Фулхэм - Брайтон
24/01 20:00 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
24/01 20:15 Валенсия - Эспаньол
24/01 22:00 Фиорентина - Кальяри
24/01 22:30 Севилья - Атлетик Бильбао
24/01 22:30 Борнмут - Ливерпуль
25/01 00:45 Лечче - Лацио
25/01 01:00 Вильярреал - Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло - Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико - Мальорка
25/01 19:00 Аталанта - Парма
25/01 19:00 Женоа - Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл - Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас - Челси
25/01 20:15 Барселона - Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал - Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус - Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад - Сельта

Осиё Футбол Конфедерациясининг 31-конгресси бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун ОФКнинг 31-конгресси онлайн тарзда ташкил этилди. Унда ФИФА президенти Жанни Инфантино, ОФК раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа, шунингдек, аъзо мамлакатлар вакиллари қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этди. Дастлаб, Жанни Инфантино ФИФА томонидан илгари сурилаётган Жаҳон чемпионатларининг ҳар икки йилда ўтказиш ғояси афзалликлари ва имкониятлари ҳақида тўхталди. Шунингдек, Мундиал иштирокчилари сони ошиши ҳам яхши кўрсаткичларга олиб келишини таъкидлади.

Шайх Салмон ОФК аъзоларига ташкилотнинг кейинги йилги режаларини таништирди. Осиё конфедерацияси томонидан футболни ривожлантиришга қаратилган маблағлари оширилиши ҳақида маълумот берди. ОФК шиори остидаги барча турнирларни юқори савияда ташкил этиш асосий вазифа этиб белгиланди. Муҳим жиҳатларидан бири, 2022 йилда COVID-19 вирусининг Осиё футболига салбий таъсирини камайтириш, унинг тарқалишини олдини олиш, тиббий таҳлил ва даволаш тизимини янада мукаммаллаштиришдан иборат эканлиги айтилди.

Конгрессда ташкилотларнинг молиявий ҳисоботи, қўмиталарнинг қилинган ишлар бўйича ҳисоботлари эшиттирилди ва қабул қилинди. Адлия қўмитаси томонидан ОФК уставига бир қанча ўзгартириш киритилгани борасидаги маълумот ҳам кун тартибидан жой олди ва бу ўзгаришлар миллий ассоциациялар томонидан бир овоздан маъқулланди. Конфедерацияда янги аудиторлик фаолияти тасдиқланди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 16:49, 27.11.2021.
Ўқилди: 3078 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.