Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Роберто Карлос: «Анжи»даги келажагим ҳақида эртага сўзлаб бераман»

Баҳо:
+ | -

Махачқалъанинг «Анжи» клуби яримҳимоячиси, бразилиялик футбол юлдузи Роберто Карлос жамоанинг Россия чемпионати учун топширган «заявка»сидан нега тушиб қолганлигини изоҳлаб ўтди.

«Эртага мен сизларга ўзимнинг «Анжи»даги келажагим борасидаги маълумотлар билан ўртқлашаман. Кундуз куни мен бир учрашувда иштирок этаман, сўнгра ҳаммасини сизларга гапириб бераман», - деб ёзган футболчи ўз твиттерида.

Бунгача эса «Анжи» вице-президенти Герман Чистяков Роберто Карлос ўзининг профессионал карьерасини якунлаган-якунламаганлиги хусусидаги саволга муайян жавоб беришдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида бразилиялик футболчи 2013 йилга бориб «Анжи»нинг президенти бўлишни мўлжаллаётганини айтиб ўтган эди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 02:32, 10.03.2012.
Ўқилди: 9101 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.