Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду гриппдан бутунлай халос бўлган, деб хабар қилади Marca.
Кеча португалиялик футбол юлдузи умумий гуруҳ машғулотларида қатнашган. Унинг Испания чемпионати 27-турида «Бетис»га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли жуда юқори.
Жорий мавсумда Роналду Примьеронинг 25 учрашувида майдонга тушган ва 30 та гол киритган.