Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 0-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Юсупов – энг кўп «қуруқ» ўйин ўтказган дарвозабон!

Баҳо:
+ | -

Юбилей, яъни, 30-миллий чемпионатимиз ҳам ўз якунига етди. Анъанага мувофиқ, клубимизнинг расмий - pfcnavbahor.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали “Навбаҳор”нинг якунланган мавсумга оид статистик маълумотларини бериб борамиз.

Дастлабки статистик маълумотни эса жамоа дарвозабони Ўткир Юсуповга оид статистик рақамлар билан бошлаймиз.

Якунланган мавсумда “лочинлар”нинг 30 ёшли тажрибали посбони Юсупов  Сoca Cola  Суперлигасидаги барча, яъни, 26 та (!) баҳсни тўлиқ ўтказган 2 нафар футболчидан бири (“Қизилқум” дарвозабони Игнатий Нестеров билан биргаликда) бўлди.

Мазкур 26 та ўйиндан 12 тасида Ўткир ўз дарвозасини “қуруқ” сақлай олди ва ушбу кўрсаткич борасида ҳам миллий чемпионатимиздаги энг яхши икки нафар дарвозабондан (“Сўғдиёна” посбони Милан Митрович билан биргаликда) бирига айланди.

Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Юсуповдан фарқли ўлароқ, жиззахликларнинг сербиялик посбони Митрович 19 та ўйинда мазкур натижага эришган. Демак, Ўткир жиззахлик амплуадошидан кўра, 7 та баҳс кўп ўтказган.

Яна шуни ҳам айтиш лозимки, “Навбаҳор”нинг тажрибали посбони “лочинлар”нинг Ўзбекистон кубоги доирасидаги барча – тўртта ўйинида ҳам жамоа дарвозасини қўриқлади ҳамда ушбу учрашувларнинг иккитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди.

Бундан келиб чиқадики, Ўткир Юсупов “Навбаҳор”нинг жорий мавсумдаги барча – 30 та баҳсида майдонда тўлиқ, яъни, 2700 дақиқа ҳаракат қилди ва 14 та ўйинни “қуруқ” ўтказди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:23, 01.12.2021.
Ўқилди: 2776 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик