"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия 15-туридан ўрин олган "Женоа"га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Янги шартнома имзолаганимдан сўнг менга хабар юборган ягона шахс – Златан. У шундай деб ёзган эди: "Табриклайман, жаноб, энди ишни мен билан ҳал қилинг!"
Бу мавсум бизга хурсандчилик келтириши мумкин, аммо биз қанчалик узоқ вақт бундай темпда ўйин кўрсатишимиз мумкинлигини билмайман. Бутун ўйин давомида интенсив ва қатъиятли ҳаракат қилдик, биз минимал ҳисобга қаноатланадиган жамоа эмасмиз", - деди Пиоли "Sky Sports Italia" нашрига берган интервьюсида.