Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Темур Кападзе "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Бир оз аввал якунига етган "Олимпик" – "Машъал" учрашувидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Темур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аввало, штабимиздаги барчани ғалаба билан табриклайман. 1 йил давомида катта ўсишга эришдик. Ўйинга ҳар томонлама яхши тайёрландик.

“Машъал” кучли жамоа. Муборакликларнинг тартибли ўйини билан барча клублар уларга қарши баҳсда қийналишган. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, улар ҳеч қачон йирик ҳисобда мағлуб бўлишмаган. Уларнинг ўйинларини таҳлил қилиб, ушбу беллашувга тайёрландик. Бугун ҳаққоний ва иродали ғалабага эришдик. Бу йигитларимизнинг анча ўсганидан далолат беради. Суперлигага йўлланма олганимиз янада ўсишимиз кераклигини англатади.

Бизнинг мақсадимиз Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олиш. Суперлигада келаси мавсум анча юқори савияли клубларга қарши ўйнаймиз".

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 19:13, 02.12.2021.
Ўқилди: 1902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.