Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

АПЛ жорий мавсумидаги энг креатив футболчи «Ливерпуль» сафида ўйнамоқда, у ҳимоячи!

Баҳо:
+ | -

«Ливерпул»нинг йилдан йилга муҳим фигураларидан бирига айланиб бораётган Трент Александр Арнолднинг мухлислари ҳам шунга мос равишда кўпайиб бормоқда. Бугун у хусусда сўз юритамиз.

Дарҳақиқат, жорий мавсум Арнолднинг ўйинида ўсиш кузатилди. У айни дам жаҳоннинг энг қиммат ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Бундан ташқари, Трент «Ливерпул»нинг энг қиммат уч футболчилари қаторидан ҳам жой олган, энг қиммат инглиз футболчилари рейтингида 7-ўринни эгаллаб турибди.

 

Унинг бу борадаги энг яқин таъқибчиси Ҳарри Магуайр - 12-ўринда ва қаҳрамонимиздан 25 миллионга арзонроқ. Трансфермаркт портали «қизиллар» аъзосини 75 миллион еврога баҳолаган. Хўш, сизнингча бу англиялик футболчига нисбатан баланд нархми? Асло. Буни Премьер-лиганинг жорий мавсумини кузатиб келаётган мухлислар жуда яхши билишади. У айни дам АПЛдаги энг креатив ҳимоячилардан бири бўлиб турибди. Йўқ дейсизми? - унда қуйидаги маълумотларни билиб олиш фойдадан холи бўлмайди.

Жорий мавсумда Александр-Арнолд АПЛда 11 та ўйин ўтказиб, 7 та голга ассистентлик қилди. Ўтган мавсумда футболчи ушбу натижани қайд этиш учун нақ 36 та учрашувда майдонга тушишига тўғри келган. Бундан ташқари, инглизда Чемпионлар лигасида ҳам 3 та голли узатма мавжуд. Жами: барча турнирларда у 14 та ўйинда 10 та голли узатма муаллифи бўлди.
Бу борада Трент «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погба билан Премер-лиганинг энг яхши ассистентлари рўйхатида иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Ушбу рейтингда унинг жамоадоши Муҳаммад Салоҳ биринчи ўринда (8та). Бироқ мисрлик юлдуз жамоадошидан 2 та кўп ўйин ўтказгани эътиборга молик.

 

Дарвоқе, Трентнинг юқори савиядаги ўйинлари тасодифий ҳол эмас. Ўтган мавсумда «Ливерпул» тарбияланувчиси ўзига ўхшамади. Бироқ 2019/20 йилги мавсумда Александр-Арнолд 14 та голли узатмани амалга ошириб, лигада Кевин Де Брюйнедан кейин иккинчи энг яхши ассистентга айланди. Ундан аввалги мавсумда эса 12 та голли узатмани амалга оширган. Жорий мавсум Трент аста-секинлик билан аввалги даражасига қайтмоқда.
Августдан бери Арнолд рақиблари дарвозаси ёнида жами 8 та голли вазият яратган. Бу эса Бруно Фернандеш (6) ва Кевин Де Брюйне (4)лардан кўпроқ дегани. XG ҳар бир ўйинга ўртача 1,72 тадан тўғри келмоқда. Бу эса унинг фаолиятидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Ўтган мавсум билан солиштирганда, футболчи тўп узатишлар аниқлиги (80,8% / 79,4%), ҳар бир ўйиндаги лонг боллар сони (5,8 / 4,2), қисқа узатмалар (2,4 / 1,9), ҳар бир ўйиндаги умумий узатмалар (68,6 / 66,1) каби кўрсаткичлар бўйича ўсишга эришган.

Буларнинг барчаси Александр-Арнолднинг нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам жамоасига катта ёрдам бераётганидан далолат беради. «Ливерпул» бу мавсумда ўртача 28% ҳужумларни марказдан, 32%ини Эндрью Робертсоннинг чап қанотидан ва 40%ини Трент орқали ўнг қанотдан амалга оширди.

Англиялик футболчи Муҳаммад Салоҳ билан тандемда яхши ишлайди. Ўнг қанот ҳимояси позициясида мерсисайдликлар сафида Неко Уилямс ҳам мавжуд. Аммо ёш уэлслик футболчининг бу амплуа учун курашда ғалаба қозониш имкониятлари ҳали пастроқ. «Ливерпул» АПЛда энг кўп голли вазият яратиш бўйича 2-ўринда турибди. Фақат «Манчестер Сити» бу борада «қизиллар»дан яхшироқ кўрсаткичга эга. Албатта, бунда Арнолднинг ҳиссаси катта. У шу кунгача 755 та узатмани амалга оширди. Бундан ташқари, у рақиб жарима майдончаси ичига бевосита 9 та аниқ узатмаларни амалга оширган.

Бу «Ливерпул»нинг ҳар қандай ярим ҳимоячисидан кўпроқ дегани. Трент Премьер-лигада аллақачон 40 та голли узатмани амалга оширган. У бу кўрсаткичга эришган Премьер-лига тарихидаги учинчи энг ёш футболчига айланди. Уэйн Руни 2-ўрин ва Сеск Фабрегас 1-ўринни банд этган.

2002/2003 йилги мавсумда «Арсенал» собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри 20 та голли узатмани амалга ошириб, лига рекордини ўрнатган эди. 2019/20 йилги мавсумда эса Де Брюйне французнинг рекордини такрорлашга муваффақ бўлган.

Арнолдчи? У тарихни қайта ёза оладими?

1 мавсумдаги голли узатмалар сони бўйича АПЛнинг ягона ўйинчиси бўлиш учун 23 ёшли ҳимоячида ҳали вақт бор.

Англияда Гарет Саутгейт ўнг қанот ҳимояси борасидаги танловда боши қотган. «Челси» аъзоси Рис Жеймс Трентга асосий рақобатчилардан бири ҳисобланади. Жеймс Томас Тухел бошчилигида катта ютуқларга эришмоқда, аммо барибир Арнолдга рақобат қилишда унга ҳали вақт бор. Трент аллақачон «Ливерпул»нинг тўлиқ шаклланган футболчиси ва терма жамоада Кайл Уокернинг ўрнига масъулиятни бўйнига олишга тайёр.

Киритилди: 23:16, 02.12.2021.
Ўқилди: 2552 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.