Кириш Регистрация

"Челси"нинг баъзи мухлислари клублар ўртасидаги ЖЧ БААда ўтишига норози бўлмоқда

Баҳо:
+ | -1

 "Челси" ЛГБТ мухлислари гуруҳи "Челси Прайд" БААда 2022-йил 3-12-феврал кунлари бўлиб ўтадиган ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати муносабати билан баёнот берди.

“Мусобақа дастлаб Хитойда ўтказилиши керак эди, бироқ мезбон мамлакат бир неча бор ўзгарди. Чемпионат БААда ўтиши ҳақидаги хабар эълон қилинганидан сўнг, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва бошқа нодавлат ташкилотлар бу танловга жиддий хавотир билдиришди.  

Йиллар давомида инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари БАА ҳукумати томонидан меҳнат қонунчилиги, умумий кузатув, қийноқлар, сўз эркинлигини чеклаш, шунингдек, аёллар ва ЛГБТ ҳамжамиятлари ҳуқуқларига оид жиддий инсон ҳуқуқлари бузилишини қайд этган . Бундай қоидабузарликлар клубнинг жаҳон чемпионатига алоқадор шахсларга, жумладан, футболчилар, мухлислар, ишчилар, журналистларга бевосита таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон футболи етакчилари халқаро турнирларни ўтказиш ҳуқуқини инсон ҳуқуқлари аҳволи оғир бўлган мамлакатларга топширишда давом этмоқда. Келаси йили Чемпионлар лигаси финали Россияда, бир йилдан сўнг Туркияда бўлиб ўтади. Уч йил олдин УЕФА "Челси"ни Бокуда ўйнашга мажбурлаган. Сўнгги тўртта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккитаси БААда, яна иккитаси Қатарда ўтказилган. Кейин эса Қатарда 2022 йилги жаҳон чемпионати ўтказилади. 

ЛГБТ мухлислари сифатида биз нуфузли мусобақаларни диктатура режимига ўтказиш амалиётидан ғазабдамиз, бунинг оқибати биз, клубларимиз, терма жамоаларимиз турли хавф-хатарлар мавжуд мамлакатларга саёҳат қилишга мажбур бўлмоқда." -дейди "Челси Прайд" мухлислар гуруҳи.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 00:42, 03.12.2021.
Ўқилди: 4444 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6284]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5181]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3539]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2620]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2195]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2127]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2113]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2061]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2046]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2010]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.