Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Ўзбекистон футзал терма жамоаси «D» гуруҳига тушди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Ҳозиргина БААнинг Дубай шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “D” гуруҳида Индонезия, Хитой ва Кувайт терма жамоалари билан кураш олиб борадиган бўлди.

Қуръа мехнимизмига кўра, мезбон — БАА терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган бўлса, шундан сўнг 1-саватча вакиллари қуръа ёрдамида қолган гуруҳларнинг 1-поғоналарига жойлаштириб чиқилди. Қуръа жараёнини ОФК футзал қўмитаси директори Али Тарғулизода олиб борди.

Шундан сўнг, 4-саватча вакилларидан бошлаб қуръа жараёни давом этди. Аввал битта саватчадан жамоа ва кейин бу жамоанинг гуруҳдаги ўрин танланди. Масалан, 4-саватча вакиллари Туркманистон — А4, Хитой Тайпейи — В2, Қатар — С3 ва Кувайт — D4 шаклида гуруҳларга жойлаштирилди. Шундан сўнг эса 3 ва 2-саватча вакиллари худди шу тарзда гуруҳларга тақсимланишди.

Қуръа натижалари билан танишинг:

“А” гуруҳи
А1. БАА
А2. Таиланд
А3. Қирғизистон
А4. Туркманистон

“В” гуруҳи
В1. Япония
В2. Хитой Тайпейи
В3. Тожикистон
В4. Ливан

“С” гуруҳи
С1. Эрон
С2. Австралия
С3. Қатар
С4. Жанубий Корея

“D” гуруҳи
D1. Ўзбекистон
D2. Индонезия
D3. Хитой
D4. Кувайт

Осиё чемпионати 25 май - 1 июнь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:43, 11.03.2012.
Ўқилди: 9859 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.