Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Анзур Исмоиловнинг дубли «Чангчун Ятай»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Хитой чемпионатида янги мавсум бошланди. Ҳозиргача 16 жамоа иштирок этаётган Суперлига баҳсларининг 6 та учрашуви якунига етган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган бир қатор футболчилар айни вақтда фаолиятларини Хитой чемпионатида давом эттиришмоқда. Мамлакат чемпионати ўйинларида улардан икки нафари майдонга тушди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов тўп сурадиган «Чанчун Ятай» клуби мавсумни сафарда, «Дальян Шиде» клубига қарши ўйин бошлади. Учрашувнинг 4-дақиқасида Рикардо Эстевес ҳисобни очганига қарамай, 10 ва 27-дақиқаларда ҳимоячи Анзур Исмоилов томонидан киритилган икки гол охир-оқибат «Чанчун»га 2:1 ҳисобидаги ғалабани туҳфа этди.

Камолиддин Тожиев тўп сурадиган «Жиангсу Шунтиан» клуби ҳам мавсумни сафар учрашуви билан бошлади. «Шангхай Шенхуа» таркибида франциялик машҳур футболчи Николя Анелька майдонга тушмаган бўлса-да, Камолиддин Тожиев ўз жамоаси таркибида 90 дақиқа давомида ҳаракат қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.

16-18 март кунлари бўлиб ўтадиган Хитой чемпионати 2-турида «Чангчун Ятай» ўз майдонида «Шандонг Луненг»ни қабул қилса, «Жиангсу Шунтиан» «Хангчжоу»га қарши баҳс олиб боради.

"Дальян Шиде" - "Чанчун Ятай" - 1:2 (1:2)
Голлар: 1:0 - Чаманга (7), 1:1 - Анзур Исмоилов (17), 1:2 - Анзур Исмоилов (31).

Манба: www.stadion.uz.

Терма жамоада ҳам мана шундай ўйинингни кутиб қоламиз, Анзур!

Киритилди: 17:10, 11.03.2012.
Ўқилди: 11194 марта.
Фикрлар: 59 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.