Хабарингиз бор, Байрут шаҳрида дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунги финал беллашувлари қизғин курашлар остида давом этмоқда.
Ҳозиргина -90 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Иброҳим Холбоев финал баҳсида қозоғистонлик Байтасни мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.
Бу терма жамоамизнинг тўртинчи олтин медали бўлди.