Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Оилавий фожеа, ғалати лақаб ва шокаладга қарамлик: Омадсиз футболдан, омадли мураббийликкача кўтарилган Юлиан Нагелсманн ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ёзда Мюнхеннинг “Бавария” клубига янги мураббий келди. Мюнхенликлар жамоасини дунёнинг энг иқтидорли мураббийларидан бири Юлиан Нагелсманн бошқармоқда. Мутахассис бир йил аввал мюнхенликлар билан треблни қўлга киритган Ханси Флик ўрнига келди. Янги мураббийга қўшимча талаблар қўйилиши аниқ эди. Аммо Юлиан қўрқмади ва 33 ёшида “Бавария” каби буюк жамоа бошқарувига келди.

Бунгача жамоани анча нуфузли мутахассислар - Хайнкес, Гвардиола ва Анчелоттилар бошқарган. Нега Германиянинг энг кучли ва энг ажойиб  клуби раҳбарлари Нагелсманнга пул тикишга қарор қилишди? Ҳаммаси ниҳоятда оддий. Ёш бўлишига қарамай, Юлиан Бундеслига клубларида 13 йиллик тажрибага эга ва иккита муваффақиятли лойиҳада ишлаган– “Хоффенхайм” ва “Лейпциг”.

Хабарингиз бор, кеча Бундеслиганинг бутун биринчи турининг асосий ўйини бўлиб ўтди. Нагелсманннинг шогирдлари Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси майдонига сафарда учрашди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Дер Класикердан сўнг замонамизнинг энг иқтидорли мураббийларидан бирининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида гапиришга қарор қилдик.

 

Футболчилик фаолиятини 19 ёшида якунлаган

Нагелсманн болалигиданоқ профессионал футболчи бўлишни хоҳлаган. Юлиан биринчи марта уч ёшида футбол майдонига кирган. Ва у ўз йўлини ўз шаҳрининг “Иссинг” академиясида бошлади. Бироз вақт ўтгач, “Аугсбург” скаутлари истиқболли болага эътибор қаратди ва Юлиан “фуггерс” академиясига ўтди.

Нагелсманн 15 ёшигача “Аугсбург” ёшлар жамоасида ўйнади, шундан сўнг у ватани Мюнхенга қайтиб, “Мюнхен-1860” клуби академиясида шуғуллана бошлади. Узун бўйли, ўзига ишонган ҳимоячи тезда жамоа сардорига айланди ва кейинги мавсумда U-19 сафида Бундеслиганинг 31-учрашувида майдонга тушди.

 

Футболчидан умид катта эди ва мураббийлар унинг Германия ёшлар терма жамоасида ўйнаш учун барча имконияти борлигини айтишди. Аммо Нагелсманннинг футболчилик фаолияти бошланмай тугади.

20 ёшида у тиззасидан қаттиқ жароҳат олди, бу унинг барча режаларини барбод қилди. “Жароҳат туфайли мен бошқа футбол билан шуғулланишни хоҳламадим”, деди Юлиан. - Жуда хафа бўлдим, чунки мен фаолиятимни жуда эрта якунладим”.

 

Отанинг ўлими

Тахминан бир вақтнинг ўзида Юлианни яна бир даҳшатли янгилик ҳайратда қолдирди. 56 ёшида отаси вафот этди. Ота қисқа муддатли касалликдан вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Аммо бир неча йил олдин мураббий интервьюда севган инсони билан аслида нима бўлганини айтиб берди.

“Бу ўз жонига қасд қилиш эди. Ҳаммаси бизнинг уйимизда содир бўлди. Мен бошқа нарса айтолмайман ва айтмоқчи ҳам эмасман, чунки бу жуда шахсий масала. Айнан шу фожиа туфайли биз уйни имкон қадар тезроқ сотмоқчи эдик. Бу билан боғлиқ кўплаб хотиралар бор эди ва мен учун онам учун янги ҳаёт бошлаш муҳим эди”.

 

BМW заводида ишлаши мумкин эди

Отасининг ўлими Юлианни тезда улғайтирди. У Германия университетида бизнес бошқаруви бўйича ўқишни бошлади. Ўқитувчилар Нагелсманн энг истиқболли талабалардан бири ва аълочи талаба эканлигини таъкидладилар.

Ўқиш даврида Нагелсманнга дунёдаги энг йирик автомобиль компанияларидан бири – BМW компаниясида юқори маошли иш таклиф қилинди. Аммо Юлиан бу таклифни рад этди. У буни қилмоқчи эмаслигини тушунди.

 

Шу пайтда “Аугсбург” ўринбосарлари жамоаси мураббийи бўлган Томас Тухель ёш немисга эътибор қаратди. Тухель тезда Юлианни скаут сифатида тайёрлади. Бу лавозимда Нагелсманн тахминан 3 йил ишлади, шундан сўнг у “Хоффенхайм” таркибига ўтди.

 

“Бавария” мухлиси

Ҳа, Юлиан болалигиданоқ мюнхенликларнинг мухлиси эди. Ушбу клубга меҳр акаси туфайли ууйғонган. Ўша пайтда кичкина Нагелсманнинг кумири Ален Сюттер эди. “Нега менга Сюттер ёқди? Ҳамма гап унинг соч турмаги билан боғлиқ. Аленнинг узун сарғиш сочлари бор эди. Менга айнан унинг соч турмаги ёқарди”, - дейди Нагелсманн.

Нагелсманнинг биринчи футбол формаси Лотар Маттеус исми туширилган “Бавария” либоси эди.

 

Мураббийлик йўли

Нагелсманнинг фаолияти 2010 йилда “Хоффенхайм”нинг ёшлар жамоасида бошланган. Икки йилдан сўнг умидли немис асосий жамоанинг ёрдамчи мураббийига айланди. 

2016 йилнинг февралида Нагелсманн “кўк-оқлар” асосий жамоасини қабул қилди. Орадан бир йил ўтиб, аввалроқ Бундеслига турнир жадвалининг қуйи қисмида юрадиган “Хоффенхайм” тўртинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўлланма олди.

 

2017/18 йилги мавсум якунида эса жамоа натижасини яхшилаб, учинчи поғонани эгаллади ва Чемпионлар лигаси гуруҳига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

2019 йилнинг ёзида немис мутахассис “Лейпциг”га ўтди. Янги мураббий қўл остида “буқалар” биринчи мавсумида Бундеслигада учинчи ва 2020/21 йилги мавсумда иккинчи ўринни эгаллади.

 

“Хоффенхайм”да унинг шахсий офиси йўқ эди.

Биз ҳозир қандайлигини билмаймиз, лекин Зинсхаймдаги фаолияти давомида у ҳақиқатан ҳам ўз иш жойига эга эмас эди. Нагелсманн ёрдамчилари билан умумий офисда ишлаган. “Хоффенхайм” базасига ташриф буюрган журналистларнинг фикрича, хонада доим баланд овозда мусиқа янграган ва уни айнан Юлиан ижро этган. Лекин бу ёрдамчилар ва мураббийнинг ўзига қўйилган вазифаларни бажаришга, жамоа ўйинини таҳлил қилишга тўсқинлик қилмас эди.

 

Клуб раҳбарияти бир неча бор Нагелсманнга барча қулайликларга эга алоҳида офис таклиф қилган, аммо мураббий ҳар доим жамоа билан ишлашни афзал кўришини айтган.

 

Севимли сериали – “Ҳайвонлар ҳақида”

Юлиан 2017 йилда чиқарилган “Придурки” немис комедия сериалини жуда яхши кўради. Мураббий биринчи қисмини қайнонаси билан бирга томоша қилганини таъкидлади.

“Тўғрисини айтсам, эфирда янграган бир-икки қарғиш учун унинг олдида бироз уялдим. У қандай муносабатда бўлганини ва сўкиниш гапларни ишлатганда буни кулгили деб ўйлайдими ёки йўқлигини кузатдим. Менимча, бу сериал ажойиб. Ижодкорлар яхши сериал яратишга муваффақ бўлди. Реал ҳаётга жуда яқин”. 

Нагелсманн немис киносининг ашаддий мухлисидир. “Придурки”дан ташқари, у тез-тез бошқа диний сериал – “Қизил атиргуллар”ни томоша қилади. Юлиан яқинда фильм продюсери унга совға сифатида сериал афишаси сурати туширилган чашка ҳам юборганини маълум қилди.

 

Мен нутқ терапевтига бордим

Сўнгги бир неча мавсум давомида Нагелсманн ҳақиқатан ҳам нутқ терапевтига ташриф буюрди. Сабаб? Ўйин пайтида тўғри бақириш. У кўпинча майдонда футболчиларга кўрсатма беришни яхши кўради. Ва у буни ҳамма эшитиши учун қилади.

 

Юлиан бақириш унинг вокал кордонларини бузишини айтди. Ҳаттоки у Бундеслигадаги учрашувлардан биридан кейин гапира олмай қолганди. Аммо энди, мунтазам машғулотлар туфайли Нагелсманн майдондаги исталган футболчига боғламларига таъсир қилмасдан бақира олади.

 

Германияда уни “хаки” деб аташади.

Юлианнинг тахаллуси тўғридан-тўғри немис анъанавий таомлари - гўштли нон билан боғлиқ. 

“Мураббийлар штабида мени “хаки” (немисча таомнинг номи “Hackbraten”) деб аташади. Мен рулон пишириб, унга махсус мевали соус тайёрлашни яхши кўраман. Мазали бўлиб чиқади. Мен мураббийлар штабини тез-тез гўштли нонга таклиф қиламан. Балки шунинг учун менда бошқа тахаллусим йўқдир”.

 

Шоколадга қарамлик

“Хоффенхайм”даги умумий офисни ҳали унутдингизми? Шундай қилиб, офис ичида ширинликлар солинган бутун бир шкаф бор эди.

Нагелсманн “Хоффенхайм”даги таништирув пайтида жуда хавотирда эканлигини айтди. Унга ўзини тутиб олишга ёрдам берган ягона нарса бу шоколад бўлаги бўлган.

Ширинликлар кўпинча Нагелсманнга асабларини тинчлантиришга ёрдам беради. Охирги пайтларда у бу одатидан халос бўлишга уринаётган бўлса-да, шу пайтгача шоколад бу курашда ғалаба қозонган экан.

 

Психология биринчи ўринда туради

“Менинг психологим бор. Ҳар бир мураббийда шундай одам бўлиши керак. У дам олишим, яхши ухлаб қолишим ва ишдан чалғиб кетишимга ишонч ҳосил қилади. Бу мен доимо маслаҳатлашиб турган одам”, - дейди мураббий.

 

Нагелсманн айтадики, унинг барча муваффақиятлари, биринчи навбатда, психология билан боғлиқ. “Мураббийликнинг 30 фоизи тактика, қолган 70 фоизи эса руҳий тайёргарлик. Бу даражада яхши тактик тайёргарлик, кайфият яхши бўлса, ўзгаришлар бўлади”.

 

Велосипед ва тоғларга бўлган муҳаббат

Юлианнинг севимли машғулоти – тоғда велосипедда саёҳат қилиш. Унда саёҳат қилиш футбол ва бўлажак ўйинларда танаффус қилиш имконини беради. Нагелсманн, шунингдек, чодир билан чиқишни ва телефонсиз табиатдан завқланишни яхши кўради. Унинг тоғларга меҳри ўзгача. Мутахассиснинг айтишича, мураббийлик фаолиятини якунлагач, сайёҳлар учун маршрут тузиб, уларга тоғларда ҳамроҳлик қилиш мақсадида гид бўлиб ишга жойлашмоқчи.

Мураббийнинг яна бир севимли машғулоти - тез ҳайдаш. Юлианнинг собиқ жамоадоши Кристиан Трешнинг таъкидлашича, Нагелсманн ёшлигида пойгачи бўлган. 2000 йилларнинг иккинчи ярмида Юлиан “Opel Astra” ҳайдади ва Трешнинг сўзларига кўра, Бавариянинг бўлажак мураббийи автобанда ўз «чақалоғини» 150 км / соатгача ҳайдаган.

 

Ҳаммасидан устун...

Нагелсманн - самимий мураббий. У машғулотлар вақтида футболчилар билан доим хатоларини муҳокама қилади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманларида эса мураббий жамоаси етарлича ўйин кўрсата олмаганини айтишдан чўчимайди.

 

Мисол тариқасида яқинда Чемпионлар лигаси доирасидаги “Бавария”нинг Киевнинг “Динамо”сига қарши ўйинини келтириш мумкин (2:1): “Биз баъзи дақиқаларда сўнгги пасни ўтказиб юбордик, ўтказиб юборилган гол туфайли омадимиз келмади”.

“Бизда яхшироқ ҳимояланишимиз мумкин бўлган олти ёки еттита вазият бор эди. “Бавария” яхшироқ ўйнаши керак. Олдинда ҳали кўп йўл бор ва якунда барқарорроқ бўлишимиз керак. Биз кўпроқ гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди”.

Шу билан бирга, Юлиан жуда камдан-кам ҳолларда ўз футболчиларига омма олдида қаттиқ гапиради. У алоҳида ўйинчиларнинг хатоларини кўрсатиш ўрнига, бутун жамоа ҳақида гапиришни яхши кўради. Бу кўпинча мураббий ва футболчилар ўртасидаги ишончни сақлашга ёрдам беради.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 12:13, 05.12.2021.
Ўқилди: 3292 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.