Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Зидан ПСЖни бошқариши мумкин

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "ПСЖ"ни бошқариши мумкинлигини инкор этмади. Франциялик мутахассис аллақачон клуб раҳбарияти билан дастлабки музокараларни олиб борган, деб хабар беради Foot Mercato.

Шу билан бирга, Зидан клубда Арсен Венгер билан бирга ишлашни хоҳламоқда. Унинг ўзи жамоани бошқаради, Венгер эса клубнинг стратегик ривожланиши билан шуғулланади.

Айни дамда 71 ёшли Венгер ФИФАда футболни глобал ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Зинедин Зидан 2020/21 йилги мавсум охирида "Реал Мадрид"ни тарк этганидан кейин ишламаяпти. "ПСЖ"нинг амалдаги бош мураббийи Маурисио Почеттино жорий чемпионат якунланганидан кейин "Манчестер Юнайтед" мураббийи бўлиши мумкин.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 18:27, 06.12.2021.
Ўқилди: 5148 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.