Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Тошкентда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати старт олди

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимизда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мусобақада 80 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Мусобақани аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасидаги “C” гуруҳи иштирокчилари бошлаб берди. Шунингдек, бугун Тошкент вақти билан 16:00 да тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ушбу дунё биринчилигида 14 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Улар орасида Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев, Адҳам Эргашев, Кумушхон Файзуллаева, Достон Ёқубов каби тажрибали спортчиларимиз ҳам бор. Эътиборингизга вакилларимиз иштироки ҳақидаги маълумотни ҳавола қиламиз:

Аёллар
-49 кг. Зуҳра Отажонова - 19:00 (8.12)
-55 кг. Жамила Панфилова - 16:00 (9.12)
-71 кг. Кумушхон Файзуллаева - 19:00 (13.12)
-87 кг: Турсуной Жабборова - 19:00 (16.12)

Эркаклар
-67 кг. Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов - 16:00 (10.12)
-81 кг. Муҳаммадқодир Тоштемиров 19:00 (12.12)
-89 кг. Отахон Имомов - 10:30 (13.12) (B гуруҳ)
-89 кг. Сарварбек Зафаржонов - 16:00 (13.12)
-96 кг. Ҳожиакбар Олимов - 08:30 (14.12) (C гуруҳи)
-96 кг. Қурбонмурод Намозов - 13:00 (15.12)
-109 кг. Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев - 16:00 (16.12)
+109 кг: Мирҳосил Мирзабоев - 08:00 (17.12) (C гуруҳ).

Оғир атлетикачиларимиз узоқ йиллардан бери ўзлари иштирок этадиган мусобақаларда мунтазам юқори ўринларни эгаллаб келишган. Умид қиламизки, ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ўтадиган бу галги жаҳон чемпионатида ҳам улкан натижаларни қайд этишади. Бу йўлда спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.
Беллашувлар “Юнусобод спорт мажмуаси”да бўлиб ўтмоқда. Барча мухлисларни ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 10:17, 07.12.2021.
Ўқилди: 1823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик