Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ой сарҳисоби: АПЛ қандай воқеалар билан эсда қолди?(мухлислар танлови)

Баҳо:
+ | -

Ҳар бир ой Англияда ўзига хос кечади. Мамлакатдаги барча футбол ихлосмандлари ҳар бир ой Англиянинг бешта дивизиони бўйича энг яхши футболчиларга овоз бериш имкониятига эга. Шундайин, энг яхши ва эсда қоларли воқеаларга ҳам. Бугун биз сизга ноябрь ойи давомида юз берган ва мухлислар томонидан юқори баҳоланган воқеалар ҳақида сўзлаб берамиз. Ушбу ой ичида халқаро танаффус бўлганига қарамай, Премьер-лигада қизиқарли ўйинлар ва ҳодисалар юз берди. Қуйида шулар ҳақида...

«Тоттенхэм»нинг ўтказилмай қолган ўйини

Ой сўнгида бутун Британия бўйлаб ноқулай об-ҳаво шароити рўй берди. Айрим ўйинлар қор остида бўлса ҳам ўтказилди. Аммо «Тоттенхэм» ва «Бёрнли» ўртасидаги баҳс кучли қор сабаб қолдирилди. Бу ҳодиса ўйин стартига атиги 45 дақиқа қолганида рўй берган эди. «Турф Мур» қалин қор остида қолди. Шу сабаб Лондондан келган меҳмонлар, қандай келган бўлса, шундайлигича қайтиб кетишга мажбур бўлдилар. Уларга қўшилиб, 4600 миль масофа босиб келган «шпорлар» мухлислари ҳам ортга йўл олган. Ҳа, айтганча, Ҳарри Кейн ушбу воқеадан кейинроқ хабар топади ва шахсан рақибларни «Тоттенхэм» стадионига, жангга таклиф этади.

«Бёрнли» меҳмонда «Челси»нинг ғалабали сериясига якун ясагани

Томас Тухель жамоаси бунгача ғалабали йўлда ҳаракатланаётган эди. Аммо «Бёрнли» билан ўйин кутилганидек ўтмади. Ҳархолда, «Челси» ва унинг мухлислари учун. Халқаро танаффуслардан кейинги илк баҳсда Тухель шогирдлари ўз майдонида 1-1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Тўғри, ўйин мезбонларнинг катта устунлиги остида ўтди. Бироқ Матею Видранинг ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолгандаги ҳисобни тенглаштирувчи голи «Челси»нинг тўртта ўйинлик ғалабали сериясига якун ясади.

Жейдон Санчо ўзининг болаликдаги жамоасида илк ПЛ голини ургани

«Стенфорд Бриж»да кечган баҳсда «қизил иблислар» ўша пайтдаги лига етакчиси «Челси» билан дуранг қайд этганди. Унда Жейдон Санчо ўзининг Премьер-лигадаги илк голига муаллифлик қилди. Рақиблар сардори Жоргиньонинг қўпол хатосидан фойдаланган ҳужумчи дарвозабон Мендини доғда қолдириб, ҳисобни очган. Биз бу голни Жейдоннинг биринчи АПЛдаги голи дедик. Сабаби, у «Вильярреал»га қарши баҳсда ҳам ўз номини таблога ёздириб қўя олган эди. Тўғри, «Челси» ўша ўйинда ҳисобни тенглаштирган. Аммо бу ғалабага етарли бўлмайди.

«Ливерпуль» ўз уйида «Арсенал» устидан кулиб ташлагани

Янги мавсумни даҳшатли даражада ёмон бошлаган «Арсенал» куз давомида ўз хатоларини секинлик билан тузатиб келаётган эди. Микель Артетанинг ёш тўпчилари клуб мухлисларига яна эски умидларни бахш эта бошлайди. Жамоа ўйинида олдинга силжиш кузатилган, натижалар ҳам анча оптимистик кўринишга келган. «Арсенал» Ливерпульга сафарига қадар яхши серияда эди. Аммо бу нарса Клопп шогирдлари томонидан бузиб ташланди. Ўша ўйинда меҳмонларнинг фақат бир вакилигина яхши ҳаракат қилди. У ҳам бўлса – Аарон Ремздейл. «Ливерпуль» ўз уйида «Арсенал»ни кутилмаганда янчиб ташлади.

«Манчестер Сити» «Олд Траффорд»ни «қайғулар театри»га айлантиргани

Оле-Гуннар Сульшер даври якунланиб қолай деган пайтлар эди. Норвегиялик мутахассиснинг менежерлик курсиси анча лиққилаб қолган. Унга принципиял рақибларига қарши яхши ўйин кўрсатиш ва ғалаба қозониш вазифаси юкланган. Амалда эса бошқача бўлди. «Қизил иблислар» ўз майдонида «Ливерпуль»га қарши ўйиндан кейин яна бир бор мухлисларини хафа қилишди. 2-0 ҳисобидаги «шаҳарликлар» ғалабаси, Сульшер умидларининг чегараси эди.

«Вест Хэм» ўз майдонида «Ливерпуль»ни синдириб ташлагани

«Ливерпуль» «Вест Хэм» майдонига сафар қилишдан илгари янги тарих ёзишга яқин турганди. Мерсисайдликлар бунга қадар барча мусобақаларнинг 25та баҳсида мағлубият нималигини билмай келишган. Афсуски, бу тенденцияга «Вест Хэм» нуқта қўйиб қўйди. Иккинчи бўлимда Пабло Форналс ҳамда Курт Зумалар томонидан киритилган голлар «болғачилар»га Лондон стадионидаги эсда қоларли ғалабани таъминлади(3-2).

«Уотфорд» «МЮ»ни шарманда қилиб, Сульшер учун «Норвегияга чипта» олиб бергани

4-1 ҳисобида «МЮ»га қарши осонликча ғалабага эришган «Уотфорд», Сульшернинг уч йиллик фаолиятини якунлашини таъминлаб берди. Ўзи халқаро танаффусдан кейин ҳам нега Сульшер ҳалиям жамоадалигига кўпчилик тушунмаётган эди. Бу нарса мухлисларда Сульшерга мавсум охирига қадар имконият берилади, деган хулосавий фикр шаклланишига олиб келган. Бироқ «Викерейж Род»даги «МЮ»нинг шармандали ҳолати, раҳбариятнинг тезкор қарор чиқаришига сабаб бўлди. Сульшер ўйиннинг эртаси куниёқ истеъфо берди. Кейин эса, ўзининг сўнгги интервьюсида қатнашди. Барча Олега эсда қоларли хотиралар ҳамда ўйинлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва хайрлашди.

АПЛда ноябрь ойи бўйлаб юз берган воқеаларнинг мухлисларга ёққани мана шулардан иборат эди. Декабрь эса бизни зериктириб қўймайди деган умиддамиз.

 

 


Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 17:14, 07.12.2021.
Ўқилди: 1873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.