Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Маълум қилганимиздек, бугун пойтахтимизда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Айни дақиқаларда мазкур мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси Ботир Зокиров, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти Шаҳрулло Маҳмудов, Халқаро оғир атлетика федерацияси раҳбарлари, кўп сонли мухлислар ва мусобақада иштирок этаётган делегациялар қатнашишди.

Маросим аввалида Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан спортга қаратилаётган юксак эътибор ҳақидаги видеоролик меҳмонларга тақдим қилинди. Шундан сўнг саҳналаштирилган турли бадиий чиқишлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Айниқса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шукурулло Исроилов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязов, “Ситора” гуруҳи иштирокидаги чиқиш йиғилганларга юқори кайфият улашди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 18:22, 07.12.2021.
Ўқилди: 1478 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик