Италиянинг «Салернитана» клуби А Сериядан четлатилишга яқин турибди.
Гап шундаки, ички чемпионат қоидаларига кўра, бир жамоа раҳбари бир вақтнинг ўзида иккита клубга хўжайинлик қила олмайди.
«Лацио» эгаси Клаудио Лотито мавсум бошланишидан олдин «Салернитана»ни сотишга мажбур бўлди. Бироқ ҳозирча бу клубга харидор топилмади.
Ушбу масала эса жорий календарь йили охиригача ёпилиши керак. Акс ҳолда, «Салернитана» А Сериядан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.
Айни дам «Салернитана» Италия чемпионати турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди. Ўтган ўн олти тур давомида жамоа бор-йўғи саккиз очко тўплади.