Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

ЎФА ва Япония футбол ассоциацияси ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

ЎФА ҳамда Япония футбол ассоциацияси ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга мўлжалланган навбатдаги музокаралар видеоанжуман шаклида ўтказилди.

Унда икки мамлакат футболини ривожлантириш, аёллар футболини янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, Ўзбекистонга Япониядан мураббий ва мутахассисларни жалб этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Дастлабки музокараларда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийлиги ва ҳудудий академияларнинг техник директорлиги лавозими учун Япониянинг тажрибали мутахассислар хизматларидан фойдаланиш ташаббуси билан чиққан эди.

Ўз навбатида Япония футбол ассоциацияси ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлади ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш ҳар иккала давлат учун ҳам фойдали эканлигини маълум қилди.

Дастлабки келишувга кўра, аёллар терма жамоамизга номзод бош мураббий ва унинг ёрдамчиси келаси йилнинг январь ойида, ҳудудий академияларнинг техник директори эса февраль ойида юртимизга келиши кутилмоқда. Мазкур мутахассисларга аёллар футболини ривожлантириш тизимини йўлга қўйиш ва машғулотларни илмий-таҳлилий ёндашув дастурлари асосида ташкил этиш каби вазифалар юклатилади.

Конференцияда юртимизда фаолиятини бошлаши кутилаётган япониялик мураббийлар ҳам иштирок этиб, бўлажак иш режасини таништирди. Ўз навбатида, ЎФА тегишли бўлинмалари томонидан мутахассисларга аёллар терма жамоаси ва умумий футболдаги вазият таништирилди ҳамда жамоанинг ўйинларидан иборат видео-материаллар тақдим этилди. Бу ўз навбатида, япониялик мураббийларга февраль ойига қадар бўлажак масъулиятли вазифасига пухта тайёргарлик кўриш имконини беради.

Музокаралар чоғида шунингдек, шартноманинг шартлари ва япон мутахассисларининг мамлакатимиздаги вазифалари яна бир бор муҳокама қилинди. Ҳар икки томон ҳам узоқ муддатли самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:31, 08.12.2021.
Ўқилди: 1543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.