"Наполи" футболчиси Дрис Мертенс ўзининг клубдаги фаолияти ҳақида гапирди. У "Sky Italia"га берган интервьюсида шундай дейди:
"Менга бу ерда ўйнаш ёқади. Мен бугун менга ёрдам берган ва мен билан ўйнаган барчага раҳмат айтмоқчиман. Мен учун бу клуб шарафини ҳимоя қилиш катта бахт. Биламан, ҳаммаси эртами кечми тугайди. Аммо мен буни иложи борича кечроқ бўлишини истаган бўлардим. Ҳамма футболчилар каби бир кун мен ҳам бу ерни тарк этаман. Ўшанда ҳозиргидан яхшироқ бўлишимга умид қиламан".
Эслатиб ўтамиз, Мертенс трансферига "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" қизиқиш билдирган эди.