Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва Олимпия терма жамоаларининг кейинги йилги режалари билан танишди

Баҳо:
+ | -

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг бош мураббий Тимур Кападзе билан биргаликда кейинги йилги тайёргарлик режаларни кўриб чиқди. Хабарингиз бор, Олимпия терма жамоамизни 2022 йилда йил иккита йирик мусобақа — мамлакатимиз майдонларида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати ва Ханчоудаги Осиё ўйинлари кутиб турибди.

ЎФА биринчи вице-президенти мазкур нуфузли мусобақаларга тайёргарлик режалари билан танишиш мақсадида мураббийлар штаби билан суҳбатлашди. ЎФА томонидан футболчиларимизнинг олдинда турган турнирларга сифатли ва тизимли тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.

Шундан кейин Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг машғулотларига ташриф буюрди. Тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров қўл остидаги мазкур жамоани ҳам бир қанча муҳим турнирлар кутиб турибди. Хусусан, вакилларимиз кейинги йили Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этиш билан бир қаторда, 2023 йилда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон Чемпионати йўлланмаси учун ҳам кураш олиб боришади.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 19:09, 08.12.2021.
Ўқилди: 1685 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.