Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Дрогбанинг тадбирида Торрес аския мавзуси бўлди

Баҳо:
+ | -

Кейинги пайтда ишлари умуман юришмаётган Фернандо Торрес  турли камситилшларга учрамоқда, кимдир у ҳақида латифа тўқимоқда, кимдир карикатурасини чизмоқда. Энг сўнггиси куни кеча Дрогба томонидан ташкиллаштирилган кечада содир бўлди. 

Дидье Дрогба фонди томонидан уюштирилган ушбу тадбирда ҳар ким чўнтагига яраша эҳсон бериши, бу пуллар эса савоб ишларда ишлатилиши маълум қилинди. Агар ким энг кўп эҳсон ажратса ўша бойвачча Дрогба билан бир кун машғулотларда иштирок этиш бахтига ҳам муяссар бўлиши қўшимча қилинди. Худди ким ошиди савдосидагидек ҳар ким атаганини ташлай бошлади сандиқчага. "Ставка" борган сари кўтарилиб борди.

Ниҳоят, тадбирга ташриф буюрган бойваччалардан бири хайрия учун 15 минг фунт-стерлинг пул ажратди ва Дрогба билан машғулотларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Бироқ, у сўзга чиқиб шундай деди: "Пулни савоб учун бердим, Дрогба билан бир кунлик машғулот ўтказиш имкониятимни Фернандо Торресга ҳадя қиламан. Мендан кўра у ҳозир  муҳтож". Залда кулгу кўтарилди, Дрогба жамоадошини масхара қилган бу саҳоватпешанинг гапига жавоб бермай қўя қолди.  

Кечада Эшли Коул, Жон Терри ва Франц Лэмпард каби футболчилар ҳам иштирок этишди. Шон Райт Филлипс ва Жибрил Сиссе эса DJ лик вазифасини бажариб беришди.

 
Киритилди: 17:23, 13.03.2012.
Ўқилди: 10837 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик