"Милан" келаётган трансферлар ойнасида ҳимоячи харид қилишни режа қилган. Sky Italia нашрининг хабарига кўра, "Россонери"лар "Лилль" вакили Свен Ботманга қизиқиш билдирмоқда.
21 ёшли нидерландиялик футболчи ўз жамоасидан кетишга қарши бўлмайди. "Милан" эса мудофаа чизиғини мустаҳкаммлаши керак. Чунки ЕЧЛсиз қолган жамоа ички чемпионатда ўз етакчилигини сақлаб қолиши лозим.
Ботмандан ташқари миланликлар Маланг Сарр("Челси") ҳамда Никола Миленкович("Фиорентина") учун ҳам даъвогарлик қилади.