"Ювентус" ва "Бавария" жамоаларининг собиқ ҳимоячиси Мехди Бенатиа фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Бу ҳақда 34 ёшли футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Маълумот учун, Бенатианинг сўнгги клуби Туркиянинг "Карагюмрук" жамоаси бўлди. У клуб сафига 2021 йилнинг август ойида қўшилган эди.