Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Брандао "Сан-Сиро"ни "музлатиб" қўйди

Баҳо:
+1 | -

"Сан Сиро"да кечган баҳсда "Интер" илк учрашувдаги нурсиз ўйин ва сўнгги сонияларда ўтказиб юборилган гол қурбонига айланди. 

Ушбу учрашув ҳам Марсельдаги ўйин сингари сўнггидаги дақиқалардаги драматизмга бой бўлди. Диего Милито ўйин якунланишига 15 дақиқа қолганида икки ўйин натижасига кўра мувозанатни тенглаштирганида, кўпчилик "Интер"нинг якуний ғалабасига умид қила бошлади. Аммо "Марсель" яна ҳакам қўшиб берган дақиқаларда гол киритиб, яна "Интер"ни йиғлатиб кетди. Аниқроғи, заҳирадан майдонга туган Брандаонинг 91 дақиқадаги голи, "Сан-Сиро" йиғилган мухлисларни музлатиб қўйди.

"Интер" дарров олдинга ташланди ва шу дақиқанинг ўзидаёқ пенальти ишлаб олди.  Паццини ушбу пенальтини голга айлантириши билан эса бош ҳакам финал ҳуштагини чалди. "Марсель" меҳмонда киритилган гол эвазига чорак финалнинг навбатдаги иштирокчисига айланди.

Европа чемпионлар Лигаси. 1/8 финал. Жавоб учрашуви

ИНТЕР — МАРСЕЛЬ 2:1 (0:0)
Голлар: Милито (75), Паццини (90+6-пенальтидан) — Брандао (90+1)
Интер: Жулио Сезар, Майкон, Самуэль, Лусио, Нагатомо, Станкович, Дзанетти, Поли (Камбьяссо, 74), Снайдер (Оби, 58), Милито, Форлан (Паццини, 58)
Марсель: Манданда, Аспиликуэта, Диавара, Нкулу, Морель, Диарра, Мбиа, Амальфитано, А.Айю (Брачильяно, 90+4), Вальбуэна (Шейру, 76), Реми (Брандао, 88)
Огоҳлантиришлар: Дзанетти, Самуэль, Станкович — Диавара, Манданда
Четлатиш: Манданда (90+3)

Дастлабки учрашув — 0:1

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:47, 14.03.2012.
Ўқилди: 10316 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.