Хабарингиз бор, кеча КЛ сўнгги тури доирасидаги «Тоттенхэм» ҳамда «Ренн» жамоалари иштирокидаги баҳс мезбонларда авж олган коронавирус ҳолатлари сабабли қолдирилган эди.
Бу эса француз клуби вакилларида бир қатор норозиликларни келтириб чиқарди. Чунки «Ренн» ўшанда аллақачон Лондонга етиб келган ва ўйнаш учун барча нарса ҳозирланган эди.
Коронавирус билан боғлиқ ҳолат эса «Тоттенхэм»нинг катта штабини қамраб олди: саккиз футболчи ва мураббийлар штабининг беш нафар аъзоси вирус юқтиргани аниқланди. Антонио
Конте ушбу ҳолатга изоҳ берди:
«Асосий муаммо шундаки, ҳар куни касалланганлар сони ортиб бормоқда. Вазият жиддий. Бугун яна бир футболчи ва мураббийлар штабидаги ходимнинг тести ижобий натижа берган.
Бу эса яхши эмас. Барча бирдек қўрқувга тушган. Бу ерда албатта, ҳамма оиласини ўйлаши турган гап. Нега бунда таваккал қилишимиз керак? Бу менинг саволим. Бугун яна иккита ижобий тест. Эртага ким? Менми? Буни ҳеч ким билмайди», - дейди Конте.
Коронавирусга ижобий тест топширган барча футболчилар энди 10 кун давомида карантинда бўлишлари талаб этилади. Яъни улар «Ренн» билан ўтадиган Конференция лигаси ўйинини (9 декабрь) ўтказиб юборишлари ва Премьер-лигада (12 декабрь) «Брайтон»га қарши майдонга туша олмасликлари кутилмоқда.
Бироқ олдинроқ «Ренн» билан кечадиган ўйин албатта бўлиб ўтиши керак эди. Халқаро регламентга кўра, агар жамоада камида 13 нафар ўйинчи баҳсга тайёр бўлса, учрашувни бошқа кунга кўчириш мумкин эмас. Бироқ чоршанба куни лондонликлар ўйин қолдирилганини расман эълон қилди. «УЕФА билан музокаралар давом этмоқда ва биз қўшимча маълумотларни ўз вақтида тақдим этамиз», — дейилади хабарда.
Бироқ, «Ренн» бу фикрга қўшилмаяпти. Француз клуби бунга жавоб қайтарди ва унда рақибни фақат бир томонлама қарор қабул қилганликда айблади: “Соат 19.45да бўлиб ўтган «Тоттенхэм» ва «Ренн» вакиллари ўртасидаги видеоконференция чоғида «шпорлар» директори пайшанба кунги ўйинда қатнашмаслик ниятини маълум қилди. Бироқ ушбу бир томонлама қарор УЕФА томонидан тасдиқланмади.
«Тоттенхэм» матбуот котиби коронавирусдан зарар кўрган футболчилар сонини эълон қилишни истамади, қоидага кўра, ўйин жамоада 13 нафар футболчи ва бир дарвозабон бўлса, ўтказилиши керак. Ташкилот Британия расмийларининг қарорини ҳеч қандай расмий ҳужжатларсиз ҳимоя қилди.
УЕФА ўйинни расман бекор қилмагани учун «Ренн» ўз қарорини тасдиқлади. Клубнинг эътирози шундан иборатки, УЕФА фейр-плей қоидасини тўлиқ жорий қилмаган ва касалланган футболчиларнинг сонини яширган. Ваҳоланки, «Ренн» ўша куни Лондонга етиб келиб, учрашувни ўтказишга тайёр эди. Бу ерда жамоа рақибига нисбатан техник мағлубият ёзилишини кутган.