Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

«Ар-Райан» сафарда йирик ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

ОЧЛда “Насаф”га рақиблик қиладиган Қатарнинг “Ар-Райан” клуби Қатар юлдузлар лигасининг навбатдаги турида сафардан уч очко билан қайтди.
 
Кеча “Ал-Ғарафа” меҳмони бўлган Диего Агуэре шогирдлари рақибларини 5:1 ҳисобида таслим этишди. Таъкидлаш жоизки, “Ар-Райан” таркибида киритилган барча голларга жамоанинг бразилиялик легионерлари муаллифлик қилишди.
 
Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Родриго Табата ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқада мезбонлар аъзоси Муҳаммад Ясир мувозанатни тиклади - 1:1. Бўлим охирида “Ал-Ғарафа”нинг суриялик легионери Саҳран Муса қизил карточка олиб майдонни тарк этди ва мезбонлар дарвозасига белгиланган пенальтини Леандро аниқ бажариб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.
 
Иккинчи бўлимда “Ар-Райан” футболчилари тўлиқ ташаббусни ўз қўлларида сақлаб туришди. Леандро ва Табате ўз дублини нишонлаган бўлишса, яна бир бразилиялик ҳимоячи Натан Отавио ҳам ўз ҳисобига гол расмийлаштирди.
 
Ушбу ғалабадан кейин “Ал-Райан” футболчилари Қатар Юлдузлар лигасида 32 очко билан пешқадам “Лаҳвия” жамоасидан олти очко кам жамғаришган ва турнир жадвалининг иккинчи поғонасида боришмоқда.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:10, 14.03.2012.
Ўқилди: 7793 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик