Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Энфилд»га йўл. Афсона қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

Стивен Жеррард «Ливерпуль» сафидаги 710та учрашув билан клуб мухлислари кўз-ўнгида унутилмас ва севимли номга айланган. У нафақат бир клубда, балки бутун дунёда маълум ва машҳур, қолаверса, ҳурматга сазовар инсондир. Жеррард узоқ йиллик фаолияти давомида АПЛни юта олмаган. Аммо дунё саҳнида ўзидан ўчмас из қолдирган. Айниқса, ўша кеча, «Отатурк Стадиони»даги баҳс умрбод барчанинг қалбида яшайди. Шундан бери мана, 16 йил вақт ўтди. Бироқ «Милан» мухлислари ҳали-ҳамон мағлубиятга ишонишмайди. Ҳали ҳам ўз-ўзига савол беришдан чарчашмайди: нега? қандай қилиб?

Негаки, «россонерилар» ўша финалнинг биринчи бўлимидан кейин(3-0) кийиниш хонасида байрамни жуда жуда эрта бошлаб юборган эди. Бу эса ўта катта, таъбир жоиз бўлса, ҳалокатли хато бўлган. Стивен Жеррард ўз жамоаси билан ирода намойиш этади ва ғалаба қозонади. У шериклари билан ўша даврда «қутуриб бораётган» «Милан» таркибига қарши ўйнаган. Унда Дида, Кафу, Паоло Мальдини, Алессандро Неста, Кака, Андрей Шевченко, Кларенс Зеедорф ҳамда Андре Пирло каби номлар бор эди. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда 3та гол уришни эплай олган жамоа, экстра бўлимларда ҳам дарвозасидан ортиқ гол ўтказиб юборишмайди. Пенальтилар сериясида эса рақиб тор-мор келтирилади. Тўғри, бу воқеага анча бўлган. Аммо унинг довруғи ҳеч қачон унутилмайди.

Келинг, Жеррард билан боғлиқ яна бир воқеани эслайлик. 2006 йилги мамлакат кубоги финали. Унда «Вест Хэм» ҳамда Жеррард сардорлигидаги мерсисайдликлар Кардифф шаҳридаги «Millenium» стадионида тўқнаш келишади. Ўйин мураккаб, «Ливерпуль» 28 дақиқанинг ўзидаёқ 2-0 ҳисобида ортда қолаётган эди. Шундай сценарий давом этаётган бир пайтда, 32 дақиқада Стивен ўз шериги Жибриль Сиссени тўп билан таъминлайди ва ҳисоб қисқаради. Иккинчи бўлим бошланади. 54 дақиқада Жеррард мувозанатни тиклайди(У 54 рақами билан яхши келишади. Чунки бир йил олдин «Милан»га ҳам айнан шу дақиқада гол киритган). Ўйин экстра вақтга ўтади ва якунда Жеррард ва Рафа Бенитес жамоаси ғолиб чиқади.

Ўзи, умуман олганда, Жеррард доимо жамоасини қутқарувчи вазифасида ҳимоя қилган. Масалан, ўша Истанбулда чемпион бўлган йилда ҳам, гуруҳ баҳсларида Жеррарднинг қўшиб берилган вақтдаги киритган голи, «Ливерпуль»ни плей-оффга олиб чиққан эди. Кейин нималар содир бўлганини эса, ҳамма билади! Stivi G мукаммал ярим ҳимоячи эди. Мослашувчан ва кўп вазифаларни бажара олиши, унинг ўйинларига чирой ва барқарорлик бахш этарди. У гол урар, голли вазиятлар яратар, рақиб ҳужумини бартараф қилар, ҳимоя ва ҳужумни боғлаб берар ва энг асосийси, жамоасига етакчилик қиларди. Хуллас, унинг узоқ йиллик фаолият ёрқин лаҳзаларга бой бўлди. Биз бугун Жеррарднинг ўйинларини нафақат Кардиффда ёки Истанбулдаги қаҳрамонлиги сабаб, балки бутун футбол дунёсига берган ёрқин лаҳзалари учун ҳам ҳурмат билан эслаймиз.

Унинг бир клубдаги умумий статистикаси қуйидагича:

- 710та ўйин;

- 185та гол;

- 150та ассист;

- 11та соврин.

Бугунги кунда у «Астон Вилла»га мураббийлик қилмоқда. Эртага эса ўз севимли ўйингоҳи бўлмиш «Энфилд»га қайтади. Бундан 23 йил илгари, 1998 йил 29-ноябрда илк бор қадам қўйган майдонига қайтади! Бироқ бу қайтиш мерсисайдликларга қарши, уларни мағлубиятга учратиш учун бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳам Стивен Жеррарднинг «Ливерпуль»га келиши нафақат клуб мухлислари учун, балки бутун футбол оммасига ҳам қизиқ. Биз эса бу воқеани кутиб қоламиз.


«Ливерпуль» - «Астон Вилла». 11- декабрь, 20:00(Тошкент вақти).

 

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 21:11, 10.12.2021.
Ўқилди: 5266 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.