Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

ЎФА раҳбарияти ва “HATKO” компанияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ЎФА терма жамоалар учун база ва Республика футбол маҳорат мактаби учун 2 та гибрид ва 2 та сунъий майдон бунёд этиш бўйича тендер эълон қилинган ва унда “HATKO” компанияси ғолиб бўлган эди.

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва “HATKO” компанияси раҳбари Гушен Ҳатко ўртасида видео-анжуман шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

Мулоқотда лойиҳадан жой олган обектларни сифатли тарзда барпо этиш ҳамда замон талабларига мос зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича фикр алмашилди.

Ушбу узоқ муддатли лойиҳалар орқали юртимиздаги футбол майдонлари ҳолатини яхшилаб, халқаро стандартлар даражасига етказиш умидидамиз. Мақсадимиз нафақат майдонларни барпо этиш, балки уларни яхши ҳолатда сақлаш. Бунинг учун соҳа мутахассисларини тайёрлашимиз керак”, деди Равшан Эрматов.

Шунингдек, суҳбат давомида майдонлар ҳолати, уларни парваришлар техникалари ва стадион инфратузилмаси ҳақида фикр алмашилди. Томонлар турк компаниясининг улкан тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистоннинг майдонлар бўйича мутахассисларини махсус семинар ва ўқув-тайёрлов дарсларига жалб этиш борасида келишиб олдилар. Лойиҳанинг дастлабки қурилиш ишлари 2022 йилнинг январь ойида старт олиши режалаштирилган.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 21:35, 10.12.2021.
Ўқилди: 1468 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.