Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

Бош мақсад – “Навбаҳор”нинг шонли даврларини қайтариш!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг энг номдор ва нуфузли жамоаларидан бири ҳисобланган “Навбаҳор” 2022 йил учун вазифаларни белгилаб олгани ҳолда, янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззақовнинг ташаббуси билан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган мақсад-вазифалар белгиланди. Унга кўра, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ҳамда жамоанинг янги бош мураббийи, мамлакатимиздаги энг совриндор ва тажрибали мутахассислардан бири Самвел Бабаян ҳамкорлигида “Навбаҳор”нинг шонли даврларидаги муваффақиятли анъаналарини тиклаш, “Навбаҳор” брендини қайта жонлантириш, академиядан то асосий жамоагача бўлган вертикал тизимни шакллантириш, академиядаги футболчиларни клуб ва унинг анъаналарини ҳурмат қиладиган даражада юксак профессионализм ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш энг устувор вазифа сифатида белгиланди. “Навбаҳор” ПФК ушбу эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, жамоамиз таркибини янада кучайтириш ниятида катта трансферларни амалга оширмоқда, яна бир қатор маҳоратли футболчилар билан музокаралар давом этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, “Навбаҳор” ПФК Наманган вилояти ҳокими раҳнамолигида ҳозирнинг ўзида вилоятимизда футболни ривожлантиришнинг янгича ҳисоботини юритишни бошлаб улгурди. Ишончимиз комилки, бу саъй-ҳаракатлар, қилинаётган меҳнатлар самараси яқин келажакда “Навбаҳор”нинг улкан ютуқлари ҳамда мувафффақиятлари мисолида яққол намоён бўлади ва мамлакатимизда миллионлар севиб томоша қиладиган футбол ривожига ўзининг катта ҳиссасини қўшади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 00:13, 11.12.2021.
Ўқилди: 1960 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.