Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

"Челси" уддалади

Баҳо:
+1 | -

Кимдир умид қилгандир, лекин турли мусобақаларда қаторасига олти ўйиндан бери ғалаба қозонаётган, ажойиб ҳужум чизиғига эга бўлган “Наполи”га қарши баҳсда икки тўп фарқини йўққа чиқариш “Челси” учун осон эмаслиги аниқ эди. Шунинг учун ҳам, кўпгина мутахассислар чорак финалга йўлланма лондонликлар учун олдинга ташланган дадил қадам бўлишини таъкидлаётгандилар.

Ди Маттео бошчилигида “Челси” вазифани уддалади. Италиялик ёш мураббий шогирдларига керакли сўзларни айта олди. Умуман бугунги кунда “Челси”га қандай ўйнаш кераклигини ўргатиш шарт эмас, Лемпард ва унинг шериклари бу футболда жуда кўп нарсани кўриб қўйишган. Айни пайтда мураббийдан нима талаб қилинган бўлса, Ди Маттео бажарди – жамоани руҳан ўйинга тайёрлай олди.

Албатта, руҳан устунликни натижага айлантириш учун катта куч ва тажриба керак. Бу жиҳатдан “Челси”да потенциал бор. Киритилган голллар муаллифларига эътибор беринг – ҳаммаси эски гвардия. Улар қаерда, нима қилишни жуда яхши билишади.

Аввалига Дрогба, кейин Терри қанотдан оширилган тўпларни бош билан голга айлантиришгач, ўйин мантиқий якунига етаётгандек эди. Аммо тан бериш керакки, “Наполи” тезда ўзини қўлга олди ва деярли ўн дақиқа, аниқроғи, ҳисобни қисқартиргунча, мезбонларни ўз майдонига қамаб ташлади. Гаргано узоқ масофадан гол уриб, ҳисобни “Наполи” қониқтирадиган ҳолатга келтирди-ю, ҳужумлар тинди. Айтганча, бу гол ЕЧЛ доирасида ўтган мавсумнинг апрелида “МЮ” томонидан киритилган голдан бери, “Челси” дарвозасига “Стемфорд Бридж”даги илк гол бўлди.   

“Челси” ҳужум ташкил қилишда янгилик қилди ёки меҳмонлар ҳимояда бўш ўйнадилар, деб айтиш қийин. “Челси” ўша аввалги, бир замонлар каби рақибга босим уюштиришни уддасидан чиқди. Айнан шунинг натижасида, иккинчи таймда майдонга тушган Доссена жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнади. Лемпард – 3:1.

Учрашувга нуқтани қўшимча вақтнинг қоқ ярмида, Иванович қўйди. Шундай қилиб, ЕЧЛ чорак финалида Англия жамоаси ҳам қатнашадиган бўлди. Қизиқ, чорак финалга йўл олган 8 жамоанинг 7 та мамлакатдан экани, чинданам анчадан бери кузатилмаётганди. Қуръа, жума куни бўлиб ўтади.  

ЧЕЛСИ – НАПОЛИ – 4:1 (1:0)

Голлар: Дрогба (28), Терри (47), Лемпард (75, пенальтидан), Иванович (105) – Инлер (55)

ЧЕЛСИ: Чех, Иванович, Давид Луиз, Терри (Босингва, 98), Э.Коул, Рамирес, Эссьен, Лемпард, Мата (Малуда, 95), Старриж (Торрес, 63), Дрогба.

НАПОЛИ: Де Санктис, Суньига, П.Каннаваро, Кампаньяро, Ароника (Варгас, 110), Гаргано, Гамшик (Пандев, 106), Инлер, Мажжо (Доссена, 37), Лавесси, Кавани.

Огоҳлантиришлар: Лемпард (43), П.Каннаваро (53), Доссена (68), Э.Коул (98), Инлер (112), Кампаньяро (115).

 

Киритилди: 03:30, 15.03.2012.
Ўқилди: 11690 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.