“Барселона” мухлислари учун қанчалик ёқимсиз бўлмасин, аммо бу мавсумда каталонияликлар ўзларининг асосий рақиби “Реал Мадрид”дан натижа жиҳатидан анча паст кўрсаткич қайд этмоқда.
Мадридликлар ички чемпионатда пешқадамлик қилаётган бўлса, “кўк-анорраннглилар” барча турнирларда жуда катта қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Шу тариқа, “Барса” Ла Лига ва Чемпионлар лигасида “қаймоқранглилар”нинг асосий уч ҳужумчисидан камроқ гол урди, деб хабар бермоқда “Squawka” статистик портали.
“Атлетико” билан ўйиндан сўнг Карим Бензема (13 гол), Винисиус Жуниор (10 гол) ва Марко Асенсио (5 гол) жами 28 та голга муаллифлик қилишди. “Барселона” Ла Лигада 25 та гол урган бўлса, Чемпионлар лигасида бор-йўғи 2 та гол уришни уддалади (жами-27).