Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун навоийлик ёш спортчимиз Сарварбек Зафаржонов -89 кг вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб борди.
Ҳамюртимиз даст кўтариш машқини 166 кг билан тўртинчи ўринда якунлади. Силтаб кўтариш дастурида 205 кг ва икки кураш бўйича 371 кг натижа билан кумуш медалларни қўлга киритмоқда.
Қайд этиш жоиз, силтаб кўтаришда ҳамюртимиз Артём Окулов билан бир хил натижа қайд этди, аммо россиялик спортчи ушбу тошни биринчи бўлиб кўтаргани учун кичик олтин медални қўлга киритди.
Худди шундай ҳолат икки курашда ҳам кузатилди. Боиси, 371 кг натижани биринчи бўлиб қайд этган кореялик Донгжу Ю олтин медални “илиб кетди”.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ,
Эркаклар, -89 кг:
Даст кўтариш:
1. Андраник Карапетян (Арманистон) — 175 кг.
2. Реваз Давитадзе (Грузия) — 171 кг.
3. Ю Донгжу (Жанубий Корея) – 167 кг.
4. Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) – 166 кг.
Силтаб кўтариш:
1. Артём Окулов (Россия) — 205 кг.
2. Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) – 205 кг.
3. Ю Донгжу (Жанубий Корея) – 204 кг.
Икки кураш:
1. Ю Донгжу (Жанубий Корея) – 371 (167+204) кг
2. Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) – 371 (166+205) кг
3. Реваз Давитадзе (Грузия) – 370 (171+199) кг.